Қулай инвестиция муҳити – тараққиёт омили

март 24, 2015   - 0 +

 

Қулай инвестиция муҳити – тараққиёт омили

"Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида Ўзбекистонда инвестициявий муҳитни янада яхшилашнинг ҳуқуқий асосларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Навоий вилояти адлия бошқармаси томонидан ўтказилган тадбирда божхона, солиқ бошқармалари масъул ходимлари, иқтисодий ҳудудда фаолият юритаётган чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

"Навоий” эркин индустриал-иқтисодий зонасида дунёнинг қатор мамлакатлари ишбилармонларининг эркин фаолият юритиши ва қулай инвестициявий муҳитдан самарали фойдаланиши учун зарур шароит ва кенг имтиёзлар яратилаётгани таъкидланди. Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 9 декабрда янги таҳрирда қабул қилинган "Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир.

– Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришда кенг имкониятлар яратмоқда, – дейди Навоий вилояти адлия бошқармасининг хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи Музаффар Турдимов. – Хусусан, берилган божхона ва солиқ имтиёзлари индустриал-иқтисодий зонадаги 18 корхонанинг хориждан инвестицияларни жалб этиш, янги технологик линияларни олиб кириш бўйича фаолиятини янада ривожлантиришда муҳим омил бўлмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера