"Саломатлик" поезди Навоийда

март 24, 2015   - 0 +
Мана икки кундирки "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш доирасида мақсадида, "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фонди ва "Ўзбекистон темир йўллари” ДАТК биргаликда ташкил этилган"Саломатлик” поезди Навоий вилоятининг "Тинчлик” станцияси етиб келиб, шу ерда яшовчи аҳоли махсус ажратилган вагонларда юқори малакали шифокорлар гуруҳи томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилиб, уларга манзилли мурувват ёрдами кўрсатилмоқда.
Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад – экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи вилоятимиз аҳолисини айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, аҳолининг тиббий саводхонлигини ошириш ҳамда мурувват ёрдамларини кўрсатишга кенг жамоатчилик эътиборини ҳам жалб этишга қаратилгандир.
Мазкур поезд жорий йилнинг 23-31 март кунлари вилоятимизнинг чекка ҳудудлари аҳолиси учун  қуйидаги йўналишда ҳаракатланади. Тошкентдан – Навоий – Тинчлик – Конимех – Қара-қата – Мустақиллик – Қизилқудуқ – Бузаубай – II -Учқудуқга бориб, 31 март куни эса вилоятимиздан ушбу поезд Тошкент қараб йўл олади.   "Соғлом авлод учун” халқаро хайрия фондининг Навоий вилояти ҳудудий филиали берган маълумотларга кўра, жами 500 дона озиқ-овқат тўплами, витамин, кийим-кечак, тиббиёт жиҳозлари, дори-дармон ва санитария-гигиена воситалари ҳамда 30 дона ногиронлар аравачалари ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга ва ногиронларга тарқатилади. Навоий, Тинчлик, Конимех, Қара-Қата, Мустақиллик, Қизилқудуқ, Бузаубай ва Учқудуқ II станцияларига яқин ҳудудларидан ташқари фонднинг Навоий вилояти ҳудудий филиали кўчма тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси орқали ҳудуддаги марказий шифохоналар, вилоят болалар ва туғруқ комплексларига ҳамда кўзи ожиз, ақли заиф ва кар-соқов болалар махсус мактаб интернатларига ҳам ёрдам кўрсатилиши режалаштирилган. Ана шу мақсад учун вилоятимизга жами 709102382 сўм маблағ ажратилган.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера