Навоийлик бадиий гимнастика маликалари

март 25, 2015   - 0 +
Навоий кон металлургия комбинатининг  Зафаробод шаҳарчасидаги 5-кон бошқармаси 6-бирлашган касаба уюшма қўмитаси ҳузурда ташкил этилган бадиий гимнастика секциясида бугунги кунда шу корхонада ишловчиларнинг 40 нафардан ортиқ қизлари спортнинг ушбу гўзал тури билан шуғулланишаяпти. Уларга бадиий гиманастиканинг энг нозик жараёнларини спорт устаси, тажрибали мураббий Светлана Базарова ўргатмоқда.  Ҳали ўйинқароқликдан узоқлашмаган жижжи қизчалар бу ерга келиб тенгдошларининг ҳатти-ҳаракатларини кўриб, тезда шпагат, кўприкча, саватча ҳаракатларини ўзлаштириб, ўзлари машқларни бемалол моҳирона, нафислик билан бажаришмоқда. Доимий равишда ўтказиб келинаётган "Мўъжизалар карвони” мусиқали спорт тадбирида, байрамлар олдидан ўтадиган чиқишларда  бу қизалоқларнинг бадиий гимнастика бўйича олган сабоқларини намойиш этишлари кўзни қувонтиради. Мураббийнинг айтишича, гимнастикачи қизларнинг эришаётган ютуқларида уларнинг ота-оналарини ғамхўрлиги ва қўллаб-қувватлаши катта аҳамият касб этмоқда. "Айниқса, Айжан Уразалиева, Фарангиз Нарзуллаева, Гулбану Мирзабекова, Севинч Исматова, Сазода Рустамова”лар каби қизларимдан умидим катта,-дейди мураббий. Ўтган йили зафарободлик бу гимнастикачи қизлар Бухоро вилояти кубоги мусобоқаларида ғолибликни қўлга киритишган бўлса, Тошкент, Навоий, Зарафшон ва Учудуқ шаҳарларида ўтказилган беллашувларда ҳам фахрли ўринларга сазовор бўлиб келишмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера