Маъмуржоннинг ихтироси бошқармага 150 млн.сўм фойда келтирди

март 25, 2015   - 0 +
Навоий кон металлургия комбинатининг «1-гидрометаллургия заводи» кон бошқармаси бўлинмаларида янги инновацион ғояларни амалга жорий этиш, мутахассисларни рационализаторлик ҳаракатига кенг жалб этиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. 2014 йилда корхонада ишловчи ёшларнинг 25 та ихтирочилик таклифлари рўйхатга олиниб, уларнинг 20 таси ишлаб чиқаришга жорий қилинди ва натижада 93 миллион сўмлик иқтисодий самарадорликка эришилди. Ана шундай ёшлардан бири Маъмуржон Тошев томонидан кейинги беш йил давомида  яратилган ихтиро ва таклифлар натижасида бошқарма 150 млн.сўмлик фойд кўрди. Бу ёш ва иқтидорли мутахассис  ўз ҳамкасблари Баходир Бабаев, Сирожиддин Пўлатов, Умрзоқ Худойбердиев ва Аметхан Незировлар муаллифлигидаги 1- технологик цехнинг магнитли фраксияни қайта ишлаш участкасида техник сувнинг сарфини камайтириш, темир купоросини ишлаб чиқаришда совутгичларнинг ишлаб чиқариш қувватини ошириш, уран чала оксидини ишлаб чиқаришда карбонатли эритма сарфини камайтириш, темир сулфати эритмасини ишлаб чиқаришда сулфат кислотаси сарфини камайтириш, КВ 12/8П компрессорининг электр схемасини мукаммаллаштиришга оид кўплаб таклифлари ишлаб чиқаришда қўлланилиши иқтисодий самара бермоқда. Бугунги кунда унинг яна 4 та рационализаторлик таклифи ўрганиб чиқишга тақдим этилган. Маъмуржон нафақат  тиниб-тинчимас малакали мутахассис балки у корхона «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати етакчиси, Республика «Камолот» ЁИҲ томонидан ўтказиладиган «Энг намунали бошланғич ташкилот» кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичлари доимий иштирокчиси, Навоий шаҳар сайлов комиссиясининг котиби ҳамдир. У ўзининг шу ажойиб заминда яшаб, ишлаб, меҳнат қилаётганидан, эл корига яраётганидан доимо ўзида фахр ва ифтихор ҳиссини туяди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера