Сайлов участкаларига бюллетенлар етказилди.

март 26, 2015   - 0 +
Шу кеча-кундузда юртимизда ўзини мамлакатимиз келажагига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқаросининг қалбида ҳис-ҳаяжон ва катта маъсулият. Чунки Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови кунига саноқли кунлар қолди. Бугун юртдошларимизнинг ҳар бирини сайловда шахсан иштирок этишга интилаётгани, уларнинг овози юртимиз тақдири учун муҳим эканини англаб етишган.
"Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунининг 7-моддасига кўра куни-кеча Навоий вилоятидаги 333 та участка сайлов комиссияларига 5-Навоий округ сайлов комиссияси томонидан сайлов бюллетенлари етказилиб берилди.
Юқорида қайд этилган қонунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли ва матни Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган бўлиб, участка сайлов комиссиялари сайлов бюллетенларини сайловга камида уч кун қолганида округ сайлов комиссияларидан оладилар.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар сайлов бюллетенига фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури) ва иш жойи кўрсатилган ҳолда алифбо тартибида киритилган бўлиши лозим. Сайлов бюллетенида уни тўлдириш тартиби тўғрисидаги тушунтириш мавжуд. Сайлов участкалари томонидан олинган сайлов бюллетенларининг ўнг томони юқори бурчагига участка сайлов комиссиясининг икки аъзоси имзо қўяиб, имзолар участка сайлов комиссиясининг муҳри билан тасдиқланади. Сайлов кунигача ушбу бюллетенлар белгиланган тартибда расмийлаштирилгач, участка сайлов комиссияларида мавжуд бўлган махсус сейфларда сақланиши таъминланиши зарур. Барча-барча навоийликларни 2015 йил 29 март куни жонажон Ўзбекистонимизда ўтказиладиган муҳим жараён Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига иштирок этиб, ўзлари танлаган номзод учун овоз беришларига чорлаб қоламиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера