Карманалик “Синчалак”

март 26, 2015   - 0 +
Ҳа, беихтиёр "Синчалак” сўзини ўқиб Абдулла Қаҳҳорнинг "Синчалак” асаридаги Саида образи кўз олдингизга келган бўлса керак. Ёзувчилар ҳам ўз қаҳрамонларини ҳаётдан олишади. Бизнинг қаҳрамонимизни ҳам Саида каби тиниб-тинчимас, ташкилотчи, бошлаган ишини охирига етказадиган ташаббускор, қизлардан бири сифатида нафақат Карманада балки вилоятда ҳам жуда яхши танишади. Жуссаси озғин бўлса-да, чарос кўзлари эса унинг шаддот, ўжар ва шижоаткор ҳамда чўрткесар эканлигини айтиб турибди.Танишинг Сиз суратда кўриб турган бу қиз отаси каби ер билан тиллашган "Obod turmush kelajagi" фермер хўжалиги раҳбари Наргиза Маманова бўлади. Ўзининг шижоати билан фермер хўжалигига тегишли  44.27 гектар майдонда пахта, ғалла, мева ва сабзавот  етиштиради. Уларни четга экспорт қилиш имконияти ҳам мавжуд.
Ҳаттоки, фермер хўжалигидан ўзингизга керагича асал ҳам сотиб олишингиз мумкин. 
2013 йилда пахта ва ғалладан мўл ҳосил олгани учун NEXIA русумли енгил автомашина совға қилинган бўлса, у ўтган йилда меҳнатда эришган ютуқлари учун "Йилнинг энг ёш фаол фермери” республика кўрик-танлови ғолиб бўлган.
Унинг хўжалиги базасида темирчилик цехи орқали техник хизмати кўрсатилмоқда. У вилоят "Микрокредит” банки томонидан 60 млн.сўмлик кредит олиб,  Германияда ишлаб чиқарилган ПУМА 70х60 ҳайдов тракторини лизинг асосида сотиб олди. Иш жараёнида дуч келинган мураккаб вазият ишлатилиб келинаётган олмосли плугни қайта модернизация қилишга тўғри келди, бунинг натижасида иш унумдорлигини 30 фоизга ошишига эришилди. Унинг орзу ва ниятлари чексиз.  2014-2015 йиллардаги режасига кўра, у ўзи истиқомат қилаётган Шибизон маҳалласида яшовчи ёшларни иш билан таъминлаш мақсадида ғишт ишлаб чиқариш цехини қуришни мақсад қилиб қўйган. Бугунги кунда ушбу заводни қуриш учун ер ажратилиб, иш бошлаб юборилган. Шунингдек, унинг яна бир орзуларидан бири меваларни қуритадиган Хитойдан мини технологиялар олиб келиб, уларни қайта ишлаб,бир марталик қадоқланган идишларда четга экспорт қилишдир.Бу билан у ўзига ўхшаган  фермерларнинг боғларида яратилган меваларни нафақат ички, балки ташқи бозорда ҳам савдога чиқаришни, шундан фермерлар ҳам наф кўришини истайди.
У ишлаб чарчамайди, ҳали қарасангиз механизаторлар олдида, ёки баҳорги юмушлар режаси билан банд , зум ўтмай уни мактаб ёки маҳалладаги ижтимоий ҳимояга муҳтожларга ҳомийлик ёрдамини кўрсатаётган ҳолатда  Унинг бўш вақти йўқ, спорт, китоб мутолаа қилиш, ўзининг вебсайтини янгилаш, сайловчилар ҳузурида бўлиш билан машғул. У ҳамма ишга улгуради,биз вилоятимизда ана шундай оқила ва доно, ишбилармон ёшларимиз сафини янада кенгайишини, Наргизага ўхшаган қалби олов ёшлардан ибрат олишга ундаб қоламиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера