Саҳоватли замин-сирларини ўрганган фермер

март 28, 2015   - 0 +
Навоий вилоятининг Қизилтепа туманидаги кучли ўнта фермерлардан бири сифатида танилган Турсунпўлот Адизовнинг асли  касби стомотолог, меҳнат фаолиятида турли раҳбарлик лавозимларда ишлаган. Айни кунда пенсия ёшида. Ўзбекистонда тадбиркор, ишбилармон, фермерлар учун яратилаётган имкониятларни кўриб, у ҳам ўзини туманни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшиш мақсадида фермерлик ҳаракатига қўшилиб,  2009 йилда 93 гектар ерни олди. 15 дан ортиқ маҳалладошларини атрофига тўплаб  деҳқончилик қила бошлади. Унинг меҳнатлари самараси зое кетмади.
 Ҳар йили давлатга  гектаридан  40 центнердан пахта, 55-60 центнердан ғалла ҳосилини сотсак, 1800 кг пилла  тайёрлаймиз. Эҳтиёжимиздан келиб чиққан ҳолда чорбоғ ҳам қилганман, унда турли мева дарахтларини парваришлаш билан бирга, савзавотлар ҳам етиштираман. Оиламиздан ташқари, кам таъминланган оилалар, мактаб ва боғчаларга ҳам мева ва сабзавот лар орқали ҳомийлик ҳам кўрсатиб тураман,-дейди Қизилтепа туманидаги катта фермер Турсунпўлот Адизов.
Фермер хўжалигимизда етиштирилган пахта, ғалла ҳосилидан кўрилган даромадлар ҳисобидан 2 та чопиқ трактори, "Арион” ҳайдов трактори, мосламалар, плуг ва бир қанча текислагичлар сотиб олганмиз. Бундан ташқари оиламиз учун енгил машина ва намунали тартибда қурилган замонавий қишлоқ уйларидан бирини ҳам сотиб олганман. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалик экинларини парваришлаш, уни йиғиштириш  мавсумида фермер хўжалиги аъзоларини рағбатлантириш билан бирга бошқа моддий ёрдамлар ҳам кўрсатаман.  Менинг ҳаётдаги шиорим меҳнат қилсанг, роҳатини кўрасан, қанча ерга қарашсанг, ер сенга шунча кўп ҳосил беради.Ерни севиш, уни ардоқлаш ва уни доим боқиш керак, ана шунга кўзлаган мақсадга эришасиз, фермер хўжалиги номини ҳам "Работнинг баракали замини”деб қўйганман,-дейди фермер Турсунпўлот ака . Ҳозирги кеча-кундузда фермернинг далалари баҳорги экиш мавсумига тайёр, табиатнинг ёғингарчилик билан келишидан, бу йил ҳам режаларни ошиғи билан бажариш унинг асосий мақсадидир.


 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера