Навоийдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига биопаспорт топширилди

март 28, 2015   - 0 +
Муқаддас ҳадиси шарифда "Қалбинг мулойим, ҳожатинг раво бўлишини хохлайсанми, унда етимларга меҳрибон бўл, уларни бошини сила, ўз таомингдан уларга едир, ўшанда дилинг юмшаб ҳожатинг раво бўлади” деган муқаддас сўзлар ёзилган. Тақдирнинг бешавқат синовлари туфайли қаровсиз қолган, ота-онасидан бевақт ажралган болалар тарбиясини давлатимиз ўз паноҳига олган. Навоий шаҳридаги Меҳрибонлик уйида тарбияланаётган 115 дан ортиқ ана шундай меҳрга муҳтож ўғил-қизларимиз ҳам давлатимиз ғамхўрлиги остида тарбияланишмоқда. Бу ерда тарбияланаётган болалар ҳам бошқа болалар каби барча имкониятлардан фойдаланишади. Уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилиниб, яшаши, билим олиши, спорт билан шуғулланиши каби барча шароитлар яратилган.
 Навоий шаҳар паспорт бўлинмаси томонидан 2015 йилнинг охиригача 23500 нафар фуқароларимизга жаҳон стандартлари ҳамда андозалари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспортини топширишлари кўзда тутилган. Жорий йилнинг март ойигача бўлган даврда 1389 нафар фуқароларга биопаспортлар топширилди. Ўлкамизда Наврўз шукуҳи кезиб юрган шу кунларда Навоий шаҳридаги меҳрибонлик уйининг  16 ёшга тўлган, вояга етган 20 га яқин тарбияланувчиларига биопаспортлар тантанали равишда топширилди. Биопаспортни олиш билан боғлиқ жараёнларнинг барчаси бўлинма томонидан имтиёзли равишда амалга оширилди. Навоий шаҳар паспорт бўлинма бошлиғи, капитан У.Адизов болаларга биопаспортларни топширар экан, уларга Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспортига эга бўлиш катта шараф эканлиги, ушбу ҳужжат фуқароларимизнинг ўз Ватани, халқи тақдирига дахлдорлигининг ўзига хос ифодаси бўлиб, ҳар бир Ўзбекистонлик давлат ҳимоясида эканини кафолатлаши, шу билан бирга барчага Ўзбекистон Республикаси фуқароси деган юксак номга муносиб бўлишдек улкан масъулият юклаши ҳақида тушунтирди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера