Сайлов уюшқоқлик билан ўтмоқда

март 29, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича вилоятдаги 6-Навоий округ сайлов комиссияси таркибидаги 333 та сайлов участкалари эрталаб соат 6.00дан бошлаб  Ўзбекистон Республикаси гимни садолари остида иш бошлади. Сайловчиларнинг фаол иштирок этиши учун сайлов участкаларида зарур шарт-шароитлар яратилди. Вилоятнинг узоқ ҳудудлари Томди, Учқудуқ, Зарафшон, Нурота туманлари ҳудудларида ташкил этилган участка сайлов комиссиялари ҳам эрталабдан сайловчилар билан гавжум бўлди. Навоий шаҳридаги 36 та сайлов участкаларида ҳам сайловга жуда катта тайёргарлик кўрилгани, 95 минг ортиқ сайловчиларнинг овоз бериши учун қулай имкониятлар яратилган. Айниқса "Она ва бола” хоналари, тиббиёт хизмати хоналари сайловчилар учун хизмат қилмоқда. Барча сайлов участкаларида навоийликларнинг юксак фаоллик билан ўзлари танлаган номзод учун овоз бераётганини кўриш мумкин. Ўзининг фуқаролик бурчини бажариб, Ватан келажаги учун бефарқ бўлмаган сайловчилар  юксак кўтаринкилик, фаоллик  билан ўзлари танлаган номзод учун овоз беришмоқда. Айниқса, шаҳардаги 21, 23, 24 ва 27-сайлов участкаларининг сайловчиларини жуда фаоллик билан сайловда иштирок этмоқдалар. Бу участкаларда соат 15.00 гача 80 фоизга яқин сайловчилар сайловда иштирок этиб, овоз бердилар. "Мен, - дейди Гулчира Рахматуллаева бугун эрталабдан шаҳардаги 21-сайлов участкасига бориб, ўзимни фуқаролик бурчимни бажардим, миллатим озарбайжон бўлса-да, маҳалламизда барча миллат вакиллари аҳил-иноқ яшайди. Дунёнинг қайсидир бир бурчагида урушлар, қаеридадир бошқа талофатлар бўлиб турган бир пайтда Ўзбекистонимиз тинч, юртимиз фаравон, бу жаннатмакон ўлкада фақат меҳнат қилсанг, роҳатини кўрасан. Шу юртда яшаётганимдан,  И.Каримовдек Президентимиз борлигидан жуда миннатдорман, сайлов очиқ демократик тамойиллар асосида ўтаяпти".

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера