Навоийда “Умид ниҳоллари — 2015” вилоят босқичи бошланди

март 29, 2015   - 0 +
Агар унутмаган бўлсангиз, "Умид ниҳоллари – 2012" спорт мусобақаларининг Навоийда бўлиб ўтган эди. Ану ўтган катта спорт тадбири вилоятда болалар спортини ривожлантиришни янги босқичга кў-тарди. Бу йил эса бу мусобоқа Хоразмда бўлиб ўтади. Ана шу мусобоқада навоийлик ёш спортчиларнинг муносиб иштирок этиши ва ғалаба қозониши учун вилоятимизда барча шарт-шароитлар яратилган. 
2003-2014 йилларда Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан вилоятимизда 94 та спорт иншооти бунёд этилди. Уларнинг ярмидан кўпи қишлоқ жойларида қад ростлади. 2015 йилга мўлжалланган манзилли дастурга асосан 7 та объект, жумладан,  5 та спорт зали қуриш, Учқудуқда янги спорт мажмуасини бунёд этиш ва битта иншоотни мукаммал таъмирлаш режалаштирилган. 
Жорий йил 22 мартдан бошлаб вилоятимизда "Умид ниҳоллари – 2015" спорт мусобақалари вилоят босқичига мусобоқалари бошлаб юборилди.  Унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар спортнинг 17 тури бўйича баҳсга киришди.
Ага шу мусобоқа доирасида вилоятда бадиий гимнастика ҳамда спорт гимнастикаси бўйича беллашувлар "Ёшлар спорт мажмуаси”да ўтказилди. Бугунги кунда вилоятимизда гимнастика тўгаракларига 5000 нафарга яқин қиз ушбу нафис спорт тури билан шуғулланади. Вилоят босқичида Навоий шаҳар жамоаси ғолибликка эришди. 
Ушбу тур мусобақаларида карманаликлар иккинчи, Зарафшон шаҳри жамоаси эса учинчи ўринни эгаллади.
Шунингдек, 2000 йилда туғилган қизлар ўртасидаги беллашувда ҳам Навоий шаҳри муваффақяит қозонди. Нигина Умарова фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Дилдора Нуриддинова иккинчи ўринни қўлга киритди. 2001-2002 йилларда туғилган қизлар ўртасида Малика Нуриддинова ғолиб бўлди.
Шунингдек, мусобақаларда шаҳарлик ўғил болалар ҳам қизлардан қолишмади. Шахсий беллашувларда 16 ва 14-15 ёшлилар ўртасида Назар Ботиров ҳамда Азиз Фатиллаевларга тенг келадигани топилмади.
Чаққонлик ва маҳорат синовида зарафшонлик Зарина Абдуллаева, Юлдуз Абдукаримова, хатирчилик Аброр Мерибаев, Бобур Асадов, Нурота туманидан РўзимуродҲамдамов ва Маърифат Амоновалар ҳам тенгдошларидан устунлигини исботлашди. Умумий ҳисобда Навоий шаҳри жамоаси биринчи, Нурота тумани жамоаси иккинчи, ха-тирчиликлар учинчи ўринни қўлга киритдилар.
Вилоятимизда ўтаётган ушбу мусобоқаларда ўтаётган беллашувлар навоийлик ёш спортчиларимиз учун катта спорт анжумани олдидан бир синов вазифасини ўтайди.
Барча навоийлик ёш спортчиларимизга Хоразмда бўладиган "Умид ниҳоллари – 2015" спорт мусобоқаларида фақат ғалаба қозониб, кўплаб медаллар соҳиби бўлиб қайтишларини тилаб қоламиз.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера