Дастлабки сайлов натижалари ҳақида бирифинг ўтказилди

март 29, 2015   - 0 +
Ҳозиргина   29 март кеч соат 22.00.да Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида халқаро кузатувчилар, мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун сайловнинг дастлабки натижалари бўйича ўтказилган онлайн тарзидаги брифингда  Марказий сайлов комиссиясининг раиси  М.Э.Абдусаломовнинг ахборот беришича, бугун маҳаллий вақт билан соат 18.00да республикамизнинг барча участкаларида  овоз бериш якунланди. Фақатгина Европа ва Америка давлати элчихонасида ташкил этилган сайлов участкаларида сайловда овоз бериш жараёни давом этмоқда.Сайлов жуда юқори савияда умумэътироф этилган халқаро стандартларга тўла мос равишда очиқ ва ошкора тарзда ўтганлигини қайд этилди.
Бугун эрталаб соат 10.00 гача сайловчиларнинг 33 фоизи овоз бериш жараёнида иштирок этишган. Ҳозиргача эса сайловда 18928 минг сайловчи овоз беришда қатнашган бўлиб, бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,01 фоизини ташкил этади. Шунингдек онлайн тарзида ўтказилаётган бирифингда  5-Навоий округ сайлов комиссиясининг раиси Ў.Мавлоновнинг ахборот беришича, Навоий вилояти бўйича 333 та сайлов участкаларида соат 20.00.да овоз бериш тўлиқ якунланган. Айни дақиқаларда бюллетенларни санаш жараёни давом этмоқда. Мавжуд сайлов участкаларида сиёсий партияларнинг 1300 нафар кузатувчилари, 15 нафар халқаро ва хорижий кузатувчилар , 100дан ортиқ маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари кузатувчилари иштирок этганлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, сайловчилар рўйхатига киритилган 628592 нафар сайловчиларнинг 599950 нафари ёки 89 фоизи сайловда овоз беришга  иштирок этдилар. 
Ўзбекистон бўйича дастлабки сайлов натижалари бўйича брифинг эрта 30 март куни соат 16.00да Марказий сайлов комиссиясининг матбуот марказида бўлиши матбуот маркази раҳбари томонидан хабар қилинди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера