Навоийда “Хуш кайфият” танлови вилоят босқичи ўтказилди

март 30, 2015   - 0 +
Навоий шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида ёш ва умидли қизиқчи ҳамда сўз усталари иштирокидаги "Хуш кайфият”республика танлови вилоят босқичи бўлиб ўтди.
Танловни ўтказишдан асосий мақсад, номоддий маданий меросимизнинг энг томошабоп ва ноёб жанрлари бўлган аскиячилик, қизиқчилик ва миниатюра санъатини кенг тарғиб этиш, шаҳар, туманларда ушбу йўналишда фаолият юритаётган гуруҳ ва жамоалар ижодини тарғиб этиш, шунингдек, номлари ҳали кўпчиликка таниш бўлмаган ёш иқтидор эгаларини кашф этишдан иборатдир.
Ушбу тадбир танлов Низомига мувофиқ 3 йўналиш бўйича олиб борилди. Танловда, шаҳар ва туманлардан 15 нафардан ортиқ иқтидорли ёшлар иштирок этди.  Иштирокчиларнинг ҳар бир чиқишлари Ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳоланиб борилди.
"Аскиячилик” йўналиши бўйича I-ўрин Навоий шаҳридан Норқулов Шерзодга, "Қизиқчилик” йўналиши бўйича I-ўрин  Раджабов Маъруфга, II-ўрин Хатирчи тумани иштирокчиси Саъдуллаев Шарофга, III-ўрин Учқудуқ тумани "Хуш чақ-чақ” жамоаларига насиб этди. Ғолиблар вилоят Маданият ва спорт ишлари бошқармасининг дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Танловда 1-ўринга сазовор бўлган Навоийлик Ш.Норқулов ва М.Ражабовлар Республика танловида иштирок этадилар. 
Танловда "Аскиячи ва қизиқчилар” Республика кўрик-танлови ғолиби Шуҳрат Саидов иштирок этди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера