Президент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинди

март 30, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижалари ҳақида ахборот берилди. 
Марказий сайлов раиси М. Абдусаломов қайд этганидек, 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови миллий сайлов қонунчилигимиз талаблари ва халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган демократик тамойиллари асосида очиқ ва ошкора ўтказилди.
 Сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафар сайловчидан 18 миллион 942 минг нафар фуқаро овоз беришда иштирок этди. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида"ги Қонуннинг 35-моддасига мувофиқ, Президент сайлови ўтган, деб ҳисобланади. 
Сайлов жараёни давомида қонунчилик талаблари ва нормаларининг бузилганлиги ҳақида ахборотлар келиб тушмади. 
"Президент сайлови мамлакатимиз келгуси тараққиётини, юртимизда кечаётган демократик ислоҳотларни изчил давом эттириш ва ривожлантиришнинг ғоят муҳим омили эканини чуқур англаган фуқароларимиз ўзининг юксак сиёсий савияси ва Ватанимиз тақдирига дахлдорлик туйғусини намойиш этиб, сайловда фаол иштирок этди", - деди Марказий сайлов комиссияси Раиси М. Абдусаломов. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмонов 552 309 нафар ёки 2,92 фоиз, Акмал Холматович Саидов 582 688 нафар ёки 3,08 фоиз, Ислом Абдуғаниевич Каримов 17 122 597 нафар ёки 90,39 фоиз, Наримон Мажидович Умаров 389 024 нафар ёки 2,05 фоиз овоз тўплаган.
 
Матбуот анжумани иштирокчиларига ҳозирги пайтда Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссиялари томонидан тақдим этилган баённома ва бошқа материалларни кўриб чиқаётгани ҳақида ахборот берилди. "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ зарурат бўлса, айрим участка сайлов комиссияларининг материаллари синчиклаб текширилади ва шундан сўнг Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаси бўйича қарор қабул қилади.
 Қонунчилик талабларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови якунлари тўғрисидаги ахборот сайловдан кейин ўн кундан кечиктирмай, яъни 2015 йил 8 апрелга қадар Марказий сайлов комиссияси томонидан матбуотда эълон қилинади.
Марказий сайлов комиссияси Раиси журналистларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарди.
Манба:elections.uz

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера