Ғайритабиий гейзер

март 30, 2015   - 0 +
Дунё жуда ажойиб сир-синоатларга бой. Америка давлатининг Невада штатида ажойиб гейзер мавжуд. Бу гейзер денгиз сатҳидан 1230 метр баландликда бир шахсга тегишли бўлган ҳудудда жойлашган. Бу унча катта бўлмаган ғайритабиий геотермальный гейзер  (ўқтин-ўқтин отилиб турадиган булоқ) Американинг Невада штати шимолий ғарбида жойлашган бўлиб, у  нафақат  туристлар балки шу штатда яшовчилар учун ҳам унчалик таниш бўлмасада, Неваданинг энг чиройли диққатга сазовор жойларидан бири саналади. 1916 йилда бу ерда қудуқ қазиш учун бурғилаш ишлари олиб борилаётган бир пайтда  ўта тасодифий тарзда ана шу геотермаль ўйиқ, чуқурни пайдо қилишган. 44 йилдан кейин эса яъни 1964 йилдан бу ерда қайнаётган сув ташқарига отилиб чиқа бошлаган. Ҳар йили сув миқдори кўпайиб бориб, янада баландроққа кўтарилмоқда. Минералларнинг сувда отилиб чиқиши ўзига хос бир манзарани вужудга келтирган. Бу расмларга қараб гўёки, рассом атайин турфа ранглар бериб чиройли ҳолатларни тавсирлагандек, кўринади гўё. Бирор киши бу гейзерни ранчо эгасининг рухсатисиз томоша қилиши мумкин эмас, чунки унинг атрофини ўраб ташланган. Ҳаттоки гейзер фаолиятини кузатиш учун табиатни муҳофаза қилиш ходимлари ҳам берухсат  бу ажойиб гейзерни яқинига боролмас экан.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера