"Қоратут" бобо ноёб мўъжиза

март 30, 2015   - 0 +
Табиат сирли тилсимларга, ажойиб ғаройиботларга бой. Жумладан, Нурота табиати ҳам ўзининг  ноёб мўъжизалари ва  дурдоналари билан алоҳида ажралиб туради. Кейинги йилларда  табиат нур ато этган юртда амалга оширилаётган ишлар айниқса диққатга сазовор.Табиатни асраш, ноёб ўсимликларни кўпайтириш борасида  вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан  олиб борилаётган ишлар кўлами кенгайтирилмоқда. Масалан,  туманнинг Ҳасан ота, Қадоқ, Бароқ ва Тутли қишлоқларининг тоғ ён бағирларига ёввойи тоғ пистасини экиб, ўрмонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ишларда Германиядан келган олимлар бош-қош бўлмоқда. Экотуристларни ўзига жалб қилаётган бу хайрли ишлар табиатни ва био хилма -хилликни  сақлаб қолиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Тумандаги Ҳасан ота қишлоғида тоғ бошланиши ҳудудида халқ номи  билан аталувчи "Қоратут” бобо номли  кўп йиллик тут  дарахти мавжуд. Бу тутни  пайдо бўлганига 4-5 аср бўлган. Унинг айланаси 9 метру 35 сантимер бўлиб, бир неча кишининг қулочи ҳам етмайди.
Табиатнинг бундай ноёб мўъжизаси эътиборга молик, албатта. Келгусида ушбу тутни табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси назоратига олиб, бу табаррук  бобо тут атрофини ободонлаштириш,  худди шу ерда экотуристик жой ташкил этиш, уни асраб-авайлаб,  келгуси авлодларга етказилишини шу қишлоқда яшовчилар номидан фикр билдирган Иброҳим ота Эшонқулов ва  Ҳусниддин ота Суннатовлар жуда-жуда исташади. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера