Сайтлар ҳақида фикрлар...

март 31, 2015   - 0 +
Ахборот асри бўлмиш шу кеча-кундузда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қила олмаймиз. Чунки у кун сайин ҳаётимиз, иш фаолиятимизда муҳим ўрин тутиб, турмуш тарзимизга айланиб бормоқда. Республика оммавий ахборот воситаларида 2014 йилнинг охирида берилган маълумотларга кўра Ўзбекистонимизда 18,3 минг та сайт рўйхатдан ўтиб фаолият юритаётган бўлса, вилоятда 200 дан ортиқ вебсайтлар рўйхатга олинган экан.
Бугун тадбиркор овора бўлиб солиқ идораларига ёки бошқа жойларга ҳисобот топшириб ўтирмасдан, интернет орқали ҳисоботларини жўнатиш  имконияти яратилди. Ҳокимликларга интернет орқали мурожаат қилиш мумкин, ҳаттоки архивлардан маълумотлар олиш, пенсия миқдорини билиш учун ҳам кенг имкониятлар яратилди.                                                                                             
Шу кеча кундузда вилоятимиз бўйича  Вилоят Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармасининг (navkadastr.uz),  вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг (navoimalaka.uz), Навоий вилоят «Қишлоқхўжаликкимё” худудий акциядорлик жамиятининг (navoikimyo.uz), вилояти архитектура ва қурилиш бош бошқармасининг (arxitektura.uz), вилоят автотеххизматнинг  (navoiatx.uz) ҳамда  (navoias.uz), "Табиат ва ҳаёт” газетасининг (tabiatvahayot.uz) веб-сайтлари замон талаблари асосида янгидан яратилди. Сиз бугун ана шу сайтларга кириб ўзингизни қизиқтирган маълумотларни бемалол олишингиз мумкин. Карманалик энг ёш фермер қиз Наргиза Маманованинг, Ф.Халиловнинг (karmina.uz) шахсий веб-сайти, А.Навоий масжиди имоми   Ҳазратовнинг веб сайтлари эътиборингизни тортмай қолмайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш самарадорлигини рейтингли баҳолаш тизими 2014 йил 1 январдан бошлаб жорий этилган эди.
Мазкур қарор талаблари асосида вилоятимизда фаолият юритаётган веб-сайтига қўйиладиган талаблар бўйича мажбурий бўлган ахборотлар расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши ва улар мунтазам янгилаб борилиши керак. Ахборотларни янгилаб бориш муддати давлат ва хўжалик бошқаруви органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органи томонидан белгиланади, бироқ ахборотлар бир ҳафтада камида бир марта янгиланиб борилиши керак. Шунингдек, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий веб-сайтга норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан кейин икки кундан кечикмай жойлаштирилиши керак, деб ёзиб қўйилган.
Агар ҳозир мавжуд вилоятимиз бўйича Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари сайтлар ишини холисона таҳлил қилиб кўрадиган бўлсак,  Нурота, Томди туман ҳокимликлари, "Камолот” ЁИҲ вилоят Кенгаши, вилоят соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт ҳамда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, НКМК, "Навоийазот” АЖ, "Навоийпресс”, "Дўстлик байроғи” ва  «Знамя дружбы» газеталари орқали вилоят ва шаҳар ҳаёти билан боғлиқ янгиликлар билан танишишингиз мумкин. Аммо, Конимех, Қизилтепа туманлари, Навоий шаҳар ҳокимликларининг, мактаблар ва коллежлар томонидан яратилган веб сайтлари охирги ойларда ёки 2014 йилдан буён бирорта ҳам маълумот киритилмаганлигини кўриш мумкин. Ҳаттоки, республика таълим тизимида энг яхши сайт номинациясини олган 11-умумтаълим мактабининг сайти ҳам 10 февралдан буён янгиланмаган. Ёки киритилган маълумотлар ҳам фақатгина 8 март ёки Нарвўз байрамлари ўтганлиги тўғрисидаги ахборотлардан иборат холос.
Биз бу билан ҳеч кимни хатосини топмоқчи ёки танқид қилиш ниятимиз йўқ, биз ҳар қандай муносабат танқидий қарашнинг замиридаги мақсадимиз, шу соҳада ривожланиш йўлидаги қадамларимизни янада олға ташлаш, камчиликларни ўз ўрнида бартараф этилишига туртки бўлишдан иборат, холос.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера