Навоий шаҳар баскетболчилари ғолиб

март 31, 2015   - 0 +
Яқиндагина Оқсаройда бўлиб ўтган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгашининг навбатдаги йиғилишида муҳтарам Президентимиз томонидан " Ёшларни жисмоний ва маънавий жиҳатдан мутаносиб ривожлантиришга қаратилган бу тизимнинг йўлга қўйилиши ҳар томонлама тўғри бўлганини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда, Шаҳару қишлоқларимизда бунёд этилган замонавий спорт мажмуаларида болалар спорт билан мунтазам шуғулланиб, саломатлигини мустаҳкамламоқда. Соғлом, кучли, мард ва қатъиятли бўлиб камолга етмоқда. Фарзандларимизнинг иродаси тобланмоқда, турмуш тарзи, дунёқараши ўзгармоқда” деган ибораларни айтган эдилар. Ҳақиқатдан ҳам бугун спорт билан шуғулланаётганлар сафи кундан-кунда ошмоқда. Ёшларимиз турли хил нуфузли мусобоқаларда қатнашиб ғолиб бўлиб, республикамиз шарафини ҳимоя келмоқдалар.
Навоий маданият ва санъат коллежида  "Умид ниҳоллари-2015” мусобоқаларининг баскетбол бўйича вилоят босқичи қизғин ва муросасиз учрашувларга бой бўлган ҳолда ўтди. Туман ва шаҳарлардан ташриф буюрган 9 та та жамоа ғолиблик учун ўзаро курашишди. Барча рақиблардан устун бўлган Навоий шаҳри баскетболчилари ушбу мусобоқада ғолибликни қўлга киритиб 2015 йилда Хоразмда бўладиган "Умид ниҳоллари-2015” спорт мусобоқаларининг финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Навоийлик ёшлар учун ушбу ғалаба, республика мусобоқасида ғолиб бўлиш учун қўйилган илк қадамдир. Иккинчи ўрин Хатирчи тумани ва учинчи ўрин Навбаҳорлик спортчиларга насиб этди. Ғолиблар ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар билан тақдирландилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера