Навоий кураш мактабига минглаб ёшлар жалб этилган

апрел 02, 2015   - 0 +
Навоий вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси тассаруфидаги 5 - сонли курашга турларига йўналтирилган Олимпия заҳиралари ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар  спорт мактаби Навоий шаҳрида мустақиллик йилларида қад кўтарган спорт мажмаларидан биридир. Бу спорт даргоҳида эртамиз келажаги бўлган ўғил-қизларимизни жисмонан ва руҳан соғлом бўлишларига жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Кураш турлари ва спорт гимнастикаси бўйича минглаб ёшларни ўзига жалб қилган мазкур мактабда 27 нафар малакали мутахассислар қўл остида спортчилар ўз маҳоратларини ошириб келишмоқда. 
Ортда қолган 2014 йилда мактаб спортчилари шаҳар ва вилоят миқёсида ўтказилган спорт мусобоқаларида юзлаб совринларга эга бўлишган бўлса, республика даражасида ўтказилган спорт тадбирларида ҳам муваффақиятли иштирок этиб, 14 та олтин, 16 та кумуш, 28 та бронза медаллар шодасини қўлга киритишган. Айниқса, республика терма жамоаси асосий таркибида ҳам мазкур спорт мактаби спортчиларининг борлиги эътирофга моликдир. Бу таълим даргоҳида ҳозирги кунда 20 та спорт устаси ва 2 та халқаро тоифадаги спорт усталари етишиб чиқиб, намунали хизмат қилишмоқда. Мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Г.Рахматованинг фикр билдиришича, бу рақамлар оддий рақам эмас, давлатимизнинг кейинги пайтда спортга қаратган эътибори, спорт учун ажратилаётган маблағлар, яратилган шарт-шароитлар, мураббийларнинг машаққатли меҳнати, спортчиларнинг мақсад сари интилиши, шижоати ва мустаҳкам иродаси мужассам эканлиги ҳеч кимга сирт эмас. Мактабимиз ўқувчиларининг эришаётган муваффақиятлари ортида мураббийларнинг машаққатли меҳнати турибди. Биз мактабимиз нуфузини яна ошириш учун барча яратилган имкониятлардан тўла фойдаланиш учун астойдил меҳнат қиламиз, олдимизда ҳали жуда кўп вазифалар турибди. Зеро, соғлом фарзандларимизда ватанимиз тақдири, бугуни ва келажагига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш барчамизнинг зиммамиздаги шарафли вазифа ҳисобланади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера