Навоий шаҳридаги “Ёшлар марказида”

апрел 02, 2015   - 0 +
Бугунги кунда Ўзбекистонимиз келажаги бўлган ёшларни жаҳонга чиқиши, ривожланган давлатлар ёшлари билан барча соҳаларда бемалол рақобат қила олиши учун барча-шароитлар етарли. Ана шу йўналишда иш олиб бораётган "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати бугунги кунда йигит қизларни эзгу мақсадлар сари ўз ортидан етакловчи кучга айланган.
 Навоий шаҳридаги "Ёшлар марказида” ёшларда маънавиятни шакллантириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, эртамиз эгаларини турмушимизга ёт бўлган қарашлардан асраш мақсадида маданий-маърифий, ҳарбий ватанпарварлик, спорт бўйича 20дан ортиқ йўналишда иш олиб борилмоқда.
Вилоят "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати томонидан олий ўқув юртлари бошланғич ташкилотлари тизимидаги йўналиш, факультет талабалари ва  йўналиш сардорлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди. Ўқув семинарининг асосий мақсади бошланғич ташкилотлар ишини янада такомиллаштириш, уларни билимини ошириш, ёшларни турли хил зарарли иллатлардан асрашга қаратилган бўлиб, шу юзсидан маърузалар қилинди. Шунингдек, тадбир давомида ҳаракат аъзоларини билимларини оширишда  психологик методлардан фойдаланиш бўйича Кенгаш мутахассислари иштирокида "Маҳорат” дарслари ҳам ўтказилди. Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавобларни олдилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера