Навоийда "Кафолат" суғурта - ишончли компания

апрел 04, 2015   - 0 +
Навоий вилояти суғурта бозоридаги бошқа суғурта компаниялар қатори «Кафолат» ДАСК АЖ Навоий шаҳар агентлиги ҳам 2015 йилда ўз олдига қўйилган прогноз режаларини компания стратегиясига мос равишда амалга ошириш, шаҳар ҳудудида иқтисодиётнинг ривожланишига, жумладан ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ошишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиш  орқали суғуртанинг кўпгина бўйича жисмоний ва юридик шахсларга сифатли суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кунда шаҳар ҳудудида ДАТ "Асакабанк”, ОАТБ "Қишлоққурилишбанк”, "Ўзсаноатқурилишбанк”, "Агробанк”, барча бюджет ташкилотлари, жумладан умумтаълим мактаблари, коллеж ҳамда академик лицейлар, соғликни сақлаш муассасалари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда, - дейди «Кафолат» ДАСК АЖ Навоий шаҳар агентлиги бошлиғи Ойбекжон Боқиев. 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига агентлик томонидан шаҳар ҳудудида 44 млн. сўмлик суғурта хизматлари кўрсатилиб, 9 та ҳолатда мижозларга 4050 млн. сўм суғурта қопламаси тўлаб берилган.
"Кафолат” суғурта компанияси томонидан республика миқёсида ҳозирга келиб, умумий суғурта тармоғининг барча 17 та класслари доирасида 80 га яқин суғурта турларини таклиф этиб келинмоқда. Ҳусусан, сўнгги йилларда ихтиёрий тиббий суғурта, ипотека суғуртаси, лизинг суғуртаси, гаровга қўйилаётган автотранспорт воситаларини комплекс суғурталаш, экспорт шартномаларини комплекс суғурталаш, ижарага олинган кўчмас мулк суғуртаси, тиббиёт ходимларининг касбий жавобгарлигини суғурталаш каби бир қанча янги суғурта турлари ишлаб чиқилиб амалиётга тадбиқ этилмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера