Буюк соҳибқирон Амир Тимур таваллуди олдидан

апрел 06, 2015   - 0 +
Жаҳон цивилизацияси тарихи ривожига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган Алишер Навоий, Амир Тимур, Ибн Сино ва Бобир каби буюк аждодларимиз ўзлари қолдирган бебаҳо мерослари билан ҳозирда ҳам дунё эътирофига сазовор бўлиб келишмоқда.
Жорий йил 9 апрель куни етти иқлимга ўзининг адолатпарвалиги,  шавкати билан танилган  буюк саркарда, давлат арбоби, бугунги кунда ҳам  юртимиз фаравонлиги йўлида маданият ва маънавият ҳомийси бўлиб келаётган Амир Темур Соҳибқирон ибн Тарағай Баҳодирнинг таваллуд топган кунини нишонлаймиз. Буюк тарихдан бизга маълумки, ўз даврининг энг илғор кишиларидан бири сифатида  у темурийлар даврида илм-фан, маданият ва маорифнинг беҳад равнақ топишини таъминлаб, шарқ уйғониш даврига айлантира олган беназир инсон бўлган. Марказий Осиёда марказлашган давлатга асос солган, кўпгина давлатлар билан савдо, дипломатик муносабатлар ўрнатиб, "Буюк ипак йўли”ни қайта тиклаган. У ҳаёти давомида қайси бир давлатни забт этган бўлса, ўша ерда ҳурматли инсонларни қадрлаган, уларни қўллаб-қувватлаган, яхши лавозимларга қўйган, камбағалларни бошини силаган. Бундан ташқари,  ўз тузукларида  "Қай бир жойдан бир ғишт олсам, ўрнига ўн ғишт қўйдирдим, қай бир жойдан бир дарахт кестирсам, ўрнига ўнта кўчат эктирдим” ёзиб, ҳудудларни обод қилган. Унинг замонасида яратилган биргина афсонавий Самарқанд шаҳрини олиб қарайдиган бўлсак, бу ердаги меъморчилик намуналари бугунги кунгача ўзининг маҳобатини йўқотмаган, ҳалигача жаҳон архитектурасининг дурдонаси сифатида эътироф этиб келинмоқда.
Буюк инсон Амир Темур таваллуди олдидан вилоятимизда ҳам қатор тадбирлар ташкил этилмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий кончилик коллежида уюштирилди. "Биз киммиз қандай буюк зотнинг авлодимиз”деган мавзуда ўтказилган учрашувда  коллежда таҳсил олувчиларга Амир Тимурнинг ёшлиги, давлат арбоби сифатида амалга оширган ишлари, унинг ўзбек миллати тарихида тутган ўрни ҳақида маърузалар қилинди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган халқаро  Амир Темур жамғармаси вакиллари ўз чиқишларида  Амир Тимурнинг бунёдкорлик ишлари, халқимиз тарихидаги энг улкан ва ёрқин сиймо, шавкатли саркарда, маънавият ва маърифат ҳомийси бўлган Амир Темурга дунё ҳамжамияти ҳамиша юксак эҳтиромда эканлигидан фахрланишимиз лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера