Чет тилини ўқитиш бўйича Навоийда семинар -тренинг ўтказилди

апрел 06, 2015   - 0 +
Бугунги кунда юртимизда чет тилларни ўқитишнинг комплекс тизими яратилган бўлиб, бу тизим ўқимишли, замонавий фикрловчи ёш авлодни шакллантиришга, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятига янада интеграциялашувига йўналтирилган. Шу мақсадда таълим муассасаларининг моддий-техник базаси тўлиқ янгиланиб, ўқув-тарбия жараёнига замонавий ахборот коммуникация технологиялари кенг жорий этилмоқда.  2016 йилга қадар умумтаълим мактабларининг бошланғич синфлари тўлиқ замонавий технологиялар билан таъминланиши режалаштирилиб, ҳозирга пайтда 2,5,6,8,9-синф ўқувчи ва ўқитувчилари учун чет тиллар бўйича янги дарсликлар ва ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқилмоқда.
    Агар Германия давлатида чет тили 4-синфдан, Италияда 1-синфдан, Хитойда эса боғча ёшидан ўргатилаётган бўлса, юртимизда ҳам биринчи синфдан бошлаб инглиз тили ўқувчиларга ўргатилмоқда.
Навоий шаҳридаги 17 та умумтаълим мактабларида  146 нафари чет тили ўқитувчилари фаолият кўрсатиб, улар 404 та синф ўқувчиларига чет тилларидан сабоқ беришмоқда. Навоий шаҳридаги барча умумтаълим мактабларида 2,3,4-синф бошланғич ўқувчиларининг  инглиз тили фанидан ҳафтада 2 марта бепул тўгарак машғулотлари ташкил этилган.
Юртимизда  чет тилини ўргатиш бўйича қўйилаётган талаблар, ўқувчиларни талаб даражасида билим савиясини ошириш, чет тилларда бемалол сўзлаша олишига эришиш бугунги кун педагогларидан билим ва маҳорат талаб этади. Улар ана шу талабларга жавоб бериш учун ўқитувчилар доимий равишда ўз устларида ишлашлари, билим ва малакаларини ошириб боришлари зарур. Яқинда Навоий шаҳридаги 11-умумтаълим таянч мактабида шаҳар миқёсида чет тили ўқитувчиларнинг касбий маҳоратини ошириш бўйича семинар тренинг ташкил этилди. Мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Вазира Азимованинг таъкидлашича, бугунги кунда республикада чет тиллар ўқитиш бўйича 573 таянч мактаби ташкил этилган бўлса, шундан 28 таси Навоий вилоятида фаолият юритмоқда. Навоий шаҳридаги 2 та мактаб 11 ва 12-сонли мактаблар инглиз тили бўйича таянч мактаблар этиб белгиланган. Тадбирни ўтказишдан мақсад мактабларда чет тили фанини ўқитишда методик ёрдам бериш, уларнинг педагогик маҳорати ва малакасини ошириш, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услубларини кенг жорий этиш, ўқитувчиларни касб маҳоратини ошириш билан уларни салоҳиятли кадрларга айлантиришга қаратилгандир. Семинар давомида слайдлар асосида таълим сифати ва самарадорлиги ошириш,1 синфдан бошлаб ўқувчиларга инглиз тилини ўргатиш, дарсни қандай тўғри ташкил қоидалари тушунтирилди. Шунингдек ўқувчиларга самимий муносабатда бўлиб, ҳар бир дарсни сабр билан тушунтириш, уларни дарсларда иштирокини оқилона баҳолаш  лозимлиги юзасидан ўқитувчиларнинг фикр мулоҳаза ва таклифлари тингланди. Бундан ташқари, семинар иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, расмлар орқали инглиз тили фани ўқитувчиси қандай хусусият ва қобилиятга эга бўлиши керак эканлиги кўрсатиб берилди.
Савол - жавоб ва қизғин баҳсларга бой бўлган ана шундай семинар тренинглар келгусида билимли ёшлар сафини кенгайтиришга замин бўлади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера