Никоҳ муқаддас ришта...

апрел 06, 2015   - 0 +
Никоҳнинг муқаддаслиги анъанавий бўлганлиги боис, бу тушунча қон -қонимизга сингиб кетган.     Амалдаги қонунчилигимизда никоҳнинг ихтиёрийлигини эътироф этилади.
Ўзбекистон Республикасининг "Оила кодекси”га мувофиқ, Ўзбекистонда никоҳ эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш қилиб белгиланган. Яъни, амалдаги қонунчилик асосида никоҳланувчилар ушбу ёшга тўлган бўлишлари талаб этилади.
Узрли сабаблар бўлганида, алоҳида ҳолларда никоҳга киришни хоҳловчиларнинг илтимосига кўра никоҳ давлат рўйхатидан ўтказиладиган жойдаги туман, шаҳар ҳокими никоҳ ёшини кўпи билан бир йилга камайтириши мумкин.
Агар никоҳ тузишни бошқа давлатлар никоҳ тузиши билан таққослайдиган бўлсак, уларда бу қоидалар тубдан фарқ қилади.
Бугунги кунда Россия Федерациясида никоҳ тузиш учун умумий белгиланган ёш 18 ёш, Австралияда аёллар учун 16 ёш, эркаклар учун 18 ёш, Италияда аёллар учун 14 ёш, эркаклар учун 16 ёш, Испанияда аёллар учун 13 ёш, эркаклар учун 16 ёш, Англияда эркак ва ёллар учун 16 ёш, Японияда аёллар учун 16 ёш, эркаклар учун 18 ёш, Хитойда аёллар учун 20 ёш, эркаклар учун 22 ёш, Ҳиндистонда аёллар учун 18 ёш, эркаклар учун 21 ёш, АҚШда аёллар учун 13-17 ёш, эркаклар учун 14-18 (штатлар қонунчилигига қараб), Чилида аёллар учун 12 ёш, эркаклар учун 14 ёш, Колумбияда аёллар учун 14 ёш, эркаклар учун 16 ёш қилиб белгиланган.
Ўзбекистонда қонунчилигида эса никоҳни қайд этиш учун махсус талаблар ёки чекловлар белгилангани, бу қурилаётган оиланинг келажакда мустаҳкам бўлишига, соғлом оиладан соғлом фарзанд дунёга келишига етарли асос бўлади.
Хусусан, қонунга мувофиқ, лоақал биттаси рўйхатга олинган бошқа никоҳда турган шахслар ўртасида;
 Ёки насл-насаб шажараси бўйича тўғри туташган қариндошлар ўртасида, туғишган ва ўгай ака-укалар билан опа-сингиллар ўртасида, шунингдек. фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида;
лоақал биттаси руҳият бузилиши (руҳий касаллиги ёки ақли заифлиги) сабабли суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар ўртасида никоҳ тузишга йўл қўйилмайди.
Мамлакатимизда никоҳланувчиларнинг бўлажак турмуш ўртоғи соғлигидан хабардор бўлиши ва келажакда соғлом фарзанд туғилишини таъминлаш мақсадида, никоҳланувчилар никоҳдан олдин тиббиёт муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтиши лозимлиги жорий қилинганлиги ҳам яхши самара бермоқда.
Аммо минг афсуски, шуни ҳам қайд этиш керакки, барча ёшлар ҳам никоҳларини ўз вақтида қайд этилишига эътибор беряпти, деб бўлмайди.
Оила кодексига мувофиқ, никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларига ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади.
Аммо, кўп ҳолларда фуқаролар ҳақиқатда оила қуриб, бирга яшаганларидан кейин ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилишмоқда. Энг ачинарлиси, айрим ота-оналар фарзанд дунёга келгандан кейин унга гувоҳнома олиш учун ФҲДЁ бўлимига борганда, никоҳдан ўтиши лозимлигини тушуниб етмоқдалар. Бундай ҳолатларни олдини олиш мақсадида кенг жамоатчилик ҳамкорликда иш олиб боришлари лозим.
Фуқароларга ҳуқуқий хизмат кўрсатишни янада самарали ташкил қилиш мақсадида, адлия бошқармасида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича раҳбарият ва масъул ходимларнинг душанба-жума кунлари доимий қабули ташкил этилган.
Шу билан бирга, фуқаролар ҳафтанинг душанба-жума кунлари ФҲДЁ бўлимлари фаолиятига оид масалалар бўйича Навоий вилоят адлия бошқармасининг 225-93-63, 223-01-38, 223-95-90 телефон рақамлари орқали ҳуқуқий маслаҳат олишлари  ҳам мумкин.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера