Мақсадлари бир, ниятлари холис бунёдкорлар

апрел 07, 2015   - 0 +
"Қизилқумцемент” акциядорлик жамияти мамлакатимиздаги қурилиш материаллари, яъни цемент ишлаб чиқаришга ихтисослашган энг йирик саноат корхоналаридан бири саналади. 
Бугунги кунда корхонада ишлаб чиқарилаётган цемент ва цемент маҳсулотлари нафақат республикада балки ҳамдўстлик мамлакатларида ҳам жаҳон стандартларига мос маҳсулот сифатида тан олинган.
Корхонада цемент ва клинкер ишлаб чиқариш жараёнида бир нечта цех ва бўлинмалар  иштирок этади. Ана шундай бўлинмалардан бири бу тоғ-кон мажмуасидир. Чўлнинг қоқ ўртасида жойлашган ушбу мажмуа асосан цемент ишлаб чиқариш учун зарур бўлган тоғ маъданларини майдалаб, махсус лента орқали  хом-ашёни  етказиб бериш вазифасини бажаради. Биринчи босқичда тоғ маъданлари  ЭКГ-5 экскаваторлари орқали карьердан қазиб олиниб, 45 тонналик БЕЛАЗ автотранспортларида ташиб келинади. Ташиб келинган тошлар конуслик майдалагичлар орқали 150 ммдан 40 ммгача майдаланади. Тошни майдалаш жараёнида мониторли машиналар билан  чангни йўқотиш, экологияга зарар келтирмаслик мақсадида сув пуркаб турилади. Иккинчи босқичда, яъни - майдаланган тошлар заводгача бўлган 5.5 км масофага ўрнатилган лента орқали жўнатилади, лента орқали жўнатилаётган хом-ашёдан чанг кўтарилмаслиги учун  шу масофанинг 5 жойида яна сув пуркаб борилади. Мажмуада оҳак-тош, диабез, сланец, сариқ қум, гипс карьерлари мавжуд бўлиб, гипс асосан "Қарнаб ота” ширкат хўжалиги ҳудудидан ташиб келинади. Бир кеча-кундузда мажмуа томонидан 15-20 минггача тонна тош майдаланади. 
Мақсадлари бир, ниятлари холис  турли миллат вакилларини бирлаштирган мажмуада ишлаётган 350  нафар ишчи-хизматлар жорий йилнинг биринчи  чорагида ишлаб чиқариш режаларини 113 фоизга етказиб бажардилар. "Корхонамизнинг фахри ҳисобланган мутахассисларимиз Ж. Жўраев, Н.Пўлатов, Ф.Тиллаев, У.Шодиев каби кўплаб кадрларимизнинг иш тажрибаси, билими ва малакаси, ишга бўлган муносабати туфайли  ҳар йили режаларни ошиғи билан бажаришга эришиб келаяпмиз. Ўз ўрнида шуни таъкидлашим лозимки, мажмуамизда ишловчиларнинг  ишлаш ва дам олишлари учун барча шарт-шароитларни яратганмиз. Ҳар куни улар махсус автобусларда ишга келиб-кетишса, эрталаб иссиқ чой, тушлик вақтида имтиёзли тушлик ва 5 турдаги салатлар берилади. Ходимларимиз бир йилда икки марта махсус кийимлар билан таъминланишади. Ҳозирги кеча кундузда ишчиларимиз кучи билан 100 дан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтказиб, боғча ташкил этдик. Ишчи ва хизматчиларимизни бўш вақтини мазмунли ўтказишларини ташкил этиш мақсадида замон талабларига жавоб берадиган стадион қурдик, мажмуа ҳудудида йилнинг иссиқ мавсумларида бир хил микроклиматни ҳосил қилиш учун фонтан қуриш ишлари ҳам якунланай деб қолди, дейди тоғ-кон мажмуаси директори, шаҳар Кенгаши депутати Амир Абралович.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера