Марказий сайлов комиссиясида

апрел 07, 2015   - 0 +
2015 йил 6 апрель куни Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови натижалари кўриб чиқилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг матбуот хизмати томонидан матбуот учун тақдим этилган ахборотида бу ҳақида батафсил ёзилган. Сайлов натижаси ҳақида Марказий сайлов комиссияси раиси Мирза-Улуғбек Абдусаломов ахборот берар экан, сайлов фуқароларимизнинг юксак ҳуқуқий маданияти ва сиёсий фаоллигини намоён этиб, улар овоз беришда иштирок этиши орқали мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини яна бир карра ифода этдилар.
 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан келган баённомаларга асосан 2015 йил 29 март куни бўлиб ўтган сайловда сайловчилар рўйхатига киритилган 20 миллион 798 минг 52 нафардан 18 миллион 942 минг 349 нафар сайловчи овоз беришда иштирок этганини аниқлади. Бу рўйхатга киритилган сайловчилар умумий сонининг 91,08 фоизини ташкил этади.
 
Сайлов натижалари кўрсатганидек, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг 17 миллион 122 минг 597 нафари ёки 90,39 фоизи Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ислом Абдуғаниевич Каримовни ёқлаб овоз берди. Ўзбекистон "Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Акмал Холматович Саидовга – 582 минг 688 нафар сайловчи ёки 3,08 фоизи, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан кўрсатилган номзод Ҳотамжон Абдураҳмонович Кетмоновга 552 минг 309 нафар сайловчи ёки 2,92 фоизи, Ўзбекистон "Адолат”социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Наримон Маджитович Умаровга 389 минг 24 нафар сайловчи ёки 2,05 фоизи овоз берди.
 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90, 117-моддаларига, "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14, 35, 36-моддаларига, "Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5, 9-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ислом Абдуғаниевич Каримовни Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига сайланган деб ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилди.
 
Мажлисда сайлов Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги ва "Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги қонунларга мувофиқ фуқароларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдириш ҳуқуқини таъминлаган ҳамда умумий, тенг ва тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш тамойилларига риоя қилган ҳолда бўлиб ўтганлиги таъкидланди.
 
Америка, Европа, Осиё ва Африканинг 43 давлатидан ва бешта халқаро ташкилотдан: Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси ва Ислом ҳамкорлиги ташкилотидан 299 нафар кузатувчи иштирок этгани сайлов кампанияси демократик ва шаффоф ўтганлигининг ёрқин далилидир. Сайлов жараёнини мониторинг қилишда сиёсий партиялардан 35 мингдан ортиқ кузатувчилар ҳам иштирок этди.
 
Сайловнинг очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситалари ниҳоятда муҳим ўрин тутади. Президент сайловини мамлакатимизнинг қарийб 600та ва 180дан зиёд хорижий оммавий ахборот воситалари, шу жумладан қарийб 180та хорижий ва миллий интернет нашрлари ёритиб борди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот маркази ва ҳудудий матбуот марказлари томонидан мамлакатимиз ва чет элнинг 980 нафардан ортиқ журналистлари иштирокида сайлов кампаниясининг муҳим босқичларига бағишланган 70дан ортиқ матбуот анжуманлари, брифинглар ва онлайн брифинглар ўтказилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ 12750дан зиёд мақола ва ахборот материаллари, кўрсатув ҳамда эшиттиришлар эълон қилинди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера