Навоийлик география ўқитувчиси Веб-сайти орқали кўрик-танлов ўтказади

апрел 07, 2015   - 0 +
Агар таҳлил қиладиган бўлсак, вилоятда ягона ҳисобланган география ўқитувчисининг веб-сайти ўзининг қизиқарли ва мазмунли эканлиги билан бошқа ҳар қандай сайтлар билан рақобатлаша олади десам, муболаға бўлмайди. Навоий шаҳридаги 11-умумтаълим мактабида география фанидан ўқувчиларга таълим бериб келаётган фидоий, ўз касбининг моҳир устаси, Ўзбекистон халқ таълими аълочиси Рустамжон Абдиевнинг веб сайтидан Сиз табиий география, шифокорим табиат, жаҳон мамлакатлари, турфа олам, экология, Биласизми? Видеконкурс каби рубрикалар орқали жуда кўп маълумотларни билиб оласиз, танишасиз.
Ўзининг асосий ишидан ташқари вақт топиб "tabiat.zh.uz” сайтини яратган Рустамжон Абдиевнинг меҳнат фаолиятига назар ташласангиз, у ёш бўлишига қарамай бир неча марта меҳнатлари эътироф этилиб, тақдирланганини, халқ таълими аълочиси эканини билиб оласиз. Яқинда у ўз вебсайтида кўрик-танлов эълон қилди. Танловнинг асосий мазмуни унинг сайтидан фойдаланиб, у ерда берилган маълумотларни яхши ўзлаштирган фойдаланувчиларни билимларини синашдан иборатдир. У эълон қилган фойдаланувчилар ғолиб бўлишса "Энг билимдон фойдаланувчи” деган номга сазовор бўлишади. 3 та номинация яъни "Энг билимдон мактаб ўқувчиси”, "Энг билимдон ўқитувчи” ва "Энг билимдон фойдаланувчи” номинациялари бўйича ўтказиладиган бу тадбирга иштирок этмоқчи бўлганлар анкета ва саволларга жавобларни 2015 йилнинг 1 апрелидан 25 апрелигача abdiyev@umail.uz электрон манзилига юборишлари лозим бўлади. 
Бир неча босқичда ҳар ойда ўтказилиб бориладиган танлов ғолиблари ҳар ойнинг охирги санасида сайт орқали эълон қилиб борилиши, ғолиблар учун якунловчи финал босқич жорий йил декабрь ойида ўтказилиши қайд этилган. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера