"Энг иқтидорли талаба" мақолалари танлови ўтказилди

апрел 08, 2015   - 0 +
Бугунги кунда ёшларни бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларни илм- фанга ва спортга бўлган қизиқишини ошириб, фойдали машғулотларга жалб этиш борасида муайян ишлар олиб борилмоқда. Навоий давлат педагогика институти талабалари ўртасида ўтказилган "Энг иқтидорли талаба” мақолалар танлови ҳам шулар жумласидан бўлиб, институтда ташкил этилган конференцияда танлов ғолиблари муносиб тақдирланди. Конференцияда сўзга чиққанлар мазкур танлов талабаларни келгусида илмий тадқиқот ишларига жалб қилиш, шу орқали бўш вақтларини мазмунли ўтказишга қаратилганини таъкидладилар. Танловда иштирок этган талабаларнинг энг сара мақолалари тўплам тарзида нашр этилди. Турли йўналишларда ижод қилинган мақолалар ўзининг мазмун жиҳатдан бой ва ранг - баранглиги билан киши диққатини ўзига тортади. Конференцияда институтнинг фахрига айланган фан олимпиадалари ғолиблари, Ўзбекистон ва жаҳон чемпионлари, турли хил стипендиантлар бошқаларга намуна сифатида тилга олинди. 
Тадбирнинг асосий тақдирлаш қисми иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Чунки тақдирланганлар орасида нафақат магистрлар, битирувчи босқич талабалари балки биринчи босқич талабаларининг ҳам борлиги қувончли бир ҳолдир. Ғолибларга диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера