Навоийда "Сиз қонунни биласизми" танлови шаҳар босқичи ўтказилди.

апрел 08, 2015   - 0 +
Касб ҳунар таълими муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва бошқа қонунларга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида Навоий шаҳрида ўрта махсус касб ҳунар таълими тизимидаги коллеж ва лицейлари ўртасида "Сиз қонунни биласизми? республика кўрик-танловининг Навоий шаҳар босқичи ўтказилди. Саралаш босқичида танлов иштирокчилари 4 та шарт бўйича баҳслашдилар.
Биринчи босқичда  иштирокчилар ўзлари таълим олаётган жойда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, малакали изланишлар, яратилган имкониятлар, сўнгги йилларда мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, улар томонидан жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга қаратилган таклифлар кўргазмали тарзда намойиш этилди. Биринчи шарт бўйича мутлақ ғолиб бўлган Навоий кончилик коллежининг "Парламент” гуруҳи кейинги шартларда омадни қўлдан бой берди.
2-шартда ўқувчиларнинг ҳуқуқий билим савияси аниқлаш мақсадида гуруҳ сардорлари конвертларга солинган ва олдиндан тайёрланган 5 саволга жавоб бердилар. 3-босқичда жамиятда ҳуқуқий маданиятни ривожлантиришга қаратилган видеороликлар намойиш этилди. 4-шарт яъни уйга вазифада жамиятда учрайдиган айрим ижтимоий-ҳуқуқий муаммоларни саҳнавий чиқишлар орқали намойиш этиш билан биргаликда ушбу ҳолатларни бартараф этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар билдирилди.
Танловда иштирок этган гуруҳлар томонидан ҳар бир чиқиш ўзига хослиги, бир-бирига ўхшамаслиги, саҳнавий кўриниш ва видеороликларда мамлакатимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотларни инобатга олиб, улар моҳияти оддий ва тушунарли тарзда намойиш этилганлиги билан қизиқарли ўтди.
Танлов якунида танловнинг 4 босқичини ҳам муваффақиятли якунлаган Навоий информатика ва электроника саноат коллежининг "Истиқлол қалқонлари” жамоаси барча йўналишлар бўйича ғолиб деб топилиб, республика босқичига иштирок этиш бўйича йўлланмасини қўлга киритди. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера