Интернет хавфсизлиги, интернет маданияти, муаммо ва ечимлар

апрел 08, 2015   - 0 +
Навоий шаҳридаги педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежида таҳсил олаётган ўқувчилар ўртасида Навоий вилоят ички ишлар бошқармаси, Ўзбекистон Либерал демократик партияси, Фуқаролик жамиятини ўрганиш институти Навоий Минтақавий ахборот-таҳлил маркази мутахассислари иштирокида "Интернет хавфсизлиги, интернет маданияти, муаммо ва ечимлар” мавзусида давлат суҳбати ташкил этилди. 
Бугун ёшларимиз учун замонавий ахборот технологиялардан фойдаланиш учун катта имкониятлар мавжуд. Биз интернет орқали исталган маълумотни оламиз. Бироқ, интернет фаоллик ҳали ўз ўрнига, чегарасида ишлатилмаса, хавф туғдириши мумкин. Бугун глобаллашув шароитида ёшларнинг қалби ва онгини эгаллаш учун мисли кўрилмаган даражада кураш бормоқда. Ахборот оқими кириб бормаган бирор соҳа йўқ. Ҳаттоки, дунёнинг энг узоқ ва чекка овлоқ жойларига ҳам  интернет алоқаси етиб борган. Албатта интернет жуда қулай, хоҳлаган маълумотни қисқа дақиқаларда чиқариб олишинг мумкин, реферат ёки бирорта уйга вазифани жавобларини ҳам ўқувчи интернатдан осон топа олади. Интернет ёшларимизга ҳам ижобий ҳам салбий таъсир кўрсатади. Бугун ана шу ўргимчак тўри таъсирига тушиб қолувчилар сони кундан-кунга кўпаймоқда. Агар 1998 йилларда интернетдан фойдаланув-чилар сони 100 минг кишини ташкил этган бўлса, бугунги кунга келиб улар сони 2 миллиарддан ошиб кетганлиги ҳақида давлат суҳбатида сўз юритилди.
Шунингдек, тадбирда ҳозирги глобаллашув шароитида  оммавий маданиятнинг авж олиши натижасида ёшларимизнинг ғарбликларга хос кийимларни кийиниши, муоамала маданиятидаги қусурлар, миллий - маданий қадриятларимизга ёт ғоялар ёшлар онгига салбий таъсир қилаётгани ҳақида сўз юритилди. Тадбир ташкилотчилари томонидан хавфсиз интернет лойиҳаси тадбири вилоятнинг барча коллежларда ўтказилиши кўзда тутилмоқда.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера