Бугун соҳибқирон Амир Темур таваллудига 679 йил тўлди

апрел 09, 2015   - 0 +
Бизга тарихдан маълумки, давлат арбоби, шавкатли саркарда, буюк соҳибқирон ўз халқининг, Ватанининг истиқболи, келажаги йўлида фидиойлик кўрсатган, давлатни бошқаришда адолат тамойилларига риоя қилган, давлатнинг ташқи ва ички жиҳатдан тараққиётини таъминлаган. Шарқ билан Ғарбни яқинлаштирган. Буюк инсон ва маърифатпарвар инсон, унинг тузукларидаги ўгитларга ҳозир ҳам кўплаб соҳаларда риоя қилиб келинмоқда. Амир Тимур давлатни бошқаришда ўзининг 12 та тамойилидан фойдаланган. Сизга ана шу тамойилларни ҳавола этиш билан бирга унинг давлатни бошқариш билан бир қаторда ўз Ватанини, халқини довруғини бутун дунёга танитган, ҳозирга кунда ҳам у қолдирга бош маданий мерос Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида нуфузини оширишга хизмат қилмоқда.
Булар:
      1.Давлат бошлиғининг сўзи ва амалдаги иши бир бўлиши керак. Нимаики иш қилса ва сўзласа у ўзи номидан амалга ошириши керак. Салтанатни бошқаришда подшо ўзига бошқа бировни шерик қилмаслиги, давлатда ҳеч кимни ўзидан устунликка эришишига йўл қўймаслиги керак.
      2.Султон ҳар нарсада адолатпеша бўлиши керак. Вазир адолатли бўлса салатанат иморати қуламайди. Аксинча, у ҳолим бўлса, тезда давлат ишлари издан чиқади.
      3.Бутун мамлакатда буйруқ, фармон бериш ишлари подшонинг ўз ихтиёрида бўлиши керак. Ҳукмдор ҳар ишда ўзи ҳукм чиқариб, унга ҳеч ким бу ишда аралашиши ёки шерик бўлишга журъат этмаслиги керак.
      4.Ҳукмдор ўз қарорида қатъий бўлиши керак, ҳар қандай ишни қилишга қарор қилгандан кейин уни битирмагунча ундан қўл тортмаслиги керак.
      5.Подшоҳнинг ҳукми жорий этилиши керак. Яъни қандай ҳукм чиқарилишидан қатъий назар у жорий этилиши лозим. Ҳатто у мақсадга мувофиқ эмас, деб топилганда ҳам амалга оширилиши лозим.
       6. Подшолик ишларини тамоаман бошқага топшириш мумкин эмас. Ҳокимият учун курашувчилар доимо уни қўлга киритиш пайида бўладилар. Салтанат ишларини ишончли ва мўътабар бир неча кишига бўлиб бериш лозим. Шунда ҳар бири ўз ишига боғланиб, салтанат тахтига кўз олайтира олмайди.
7. Подшоҳ салтанат ишларида ҳар кимнинг сўзини, маслаҳатини эшитиб, тинглаб, фойдалиларини зарур бўлганда ишлатиши керак.
8. Салтанат ишларида сипоҳу раиятга боғлиқ масалаларда бошқаларнинг сўз ва феълига қараб амал қилиб бўлмайди. Вазирлар, амирлар бирон кимса ҳақида яхши, ёмон сўз қилар эканлар, эшитиш керак. Аммо уни амалга оширишда бутун ҳақиқат аён бўлмагунча шошилмай, мулоҳаза билан иш тутиш лозим.
9. Подшо ҳайбати сипоҳ ва раият кўнглида шундай ўрнашган бўлиши керакки, унинг фармонига ҳеч ким қаршилик қилиб, исён кўтара олмасин.
10. Подшо нима қилса, ўз эркича қилсин, нима деса сўзида қатъий турсин. Хазина, лашкар, раият, салтанат-буларнинг бариси унинг ҳукми биландир.
11. Салтанат ишларида ҳукм юритишда подшоҳ ўзини ягшона билиб, ҳеч кимни ўзига салтанат шериги қилмаслиги керак.
12. Подшо мажлис аҳлидан огоҳ бўлиши керак. Улар кўпинча айб ахтариб, уни ташқарига чиқаришга ҳаракат қиладилар. Ҳукмдорнинг сўзи ва ишини бошқаларга тўғри етказишини назорат қилиши керак.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера