Кексаларни қадрлаш йилида 136 млрд.сўм маблағ йўналтирилади

апрел 09, 2015   - 0 +
Навоий вилоят матбуоти "Знамя дружбы» газетасида вилоят ҳокими томонидан Навоий вилояти бўйича "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тасдиқлангани баён этилган.
Қарорга кўра, мазкур дастур ижросини таъминлаш учун 136 миллиард сўм ёки 13.9 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ йўналтирилади. Вилоят ҳокими қарорига кўра ҳар ойда ҳудудлар бўйича дастурнинг бажарилиши махсус гуруҳ томонидан мониторинг қилиб борилади. Ҳар чоракда мутассадди ташкилотлар раҳбарлари томонидан халқ депутатлари вилоят Кенгашида дастурни бажарилиши юзасидан маъсул раҳбарларнинг ҳисоботи тинглаб борилади.
Дастурда қайд этилишича, 2017 йилгача уруш ва меҳнат фронти ветеранлари, ёлғиз, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларни "Маҳалла”, "Нуроний” жамғармалари маблағлари ҳисобидан уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ҳудудий дастур ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда. Вилоят ҳокимлигининг веб.сайтида "Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган бўлим очилиб, бу ерда дастурнинг бажарилиши, қонунчиликдаги кексалар, пенсионерлар ҳаёти билан боғлиқ бўлган янгиликлар, имтиёзлар, ахборотлар киритилиб борилади. "Қизил ярим ой” жамияти томонидан уларга озиқ-овқатлар, дори-дармонлар тарқатилиб, кексаларнинг уйлари таъмирлаб берилади, ҳамда коммунал тўловлар амалга оширилиб, ижтимоий ёрдамлар кўрсатилади. Нурота туманидаги "Мурувват” уйидаги 130 нафар ногиронларга тунги кийиш учун кийимлар ва шахсий гигиена воситалари олиб берилади. Йил давомида ҳомийларнинг ёрдами билан вилоят, шаҳар ва туман "Нуроний” жамғармалари бўлимлари бинолари таъмирланиб, уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланади. Юқорида қайд этилган тоифадаги фуқароларнинг соғлиги чуқур текширувдан ўтказилиб, 5 минг нафар кексалар республикадаги махсус тиббиёт марказларининг етакчи мутахассислари текширувидан ўтказилади. Текширувдан ўтказилган қарияларни соғликларини тиклаш учун сиҳатгоҳ ва дам олиш уйларига йўлланма берилади. 240 нафар ногиронларнинг пул маблағлари бюджет ҳисобидан икки баровар оширилади. Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан 30 нафар кексалар ва ногиронларни ёрдамчи реабилитация техника воситалари билан қўшимча таъминлашни кўзда тутилмоқда. Йил давомида 640 нафар уруш ва меҳнат фронти ветеранлари, 1000дан ортиқ кексалар ва ногиронлар бепул равишда меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси томонидан бепул сиҳатгоҳ ва даволаш муассасаларида соғломлаштирилади. Бундан ташқари, кексаларни маиший шароитларини яхшилаш, уларга қараш, парвариш қилиш бўйича мактаб, коллеж ва лицей ўқувчилари, олий ўқув юртлари талабалари томонидан  "Кексалар доим эъзозда”  патронаж ёшлар ҳаракати фаолият юритади.
Хулоса қилиш мумкинки, вилоят ҳокими томонидан қабул қилинган қарордаги барча тадбирлар кексаларимизни турмуш тарзини яхшилаш, уларни фаравонлигини таъминлашга қаратилгандир.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера