9-май "Жасорат, бурч, матонат" шиори остида ўтадиган бўлди

апрел 09, 2015   - 0 +
Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги веб сайтида маълумот берилишича, мамлакатимизда истиқлол йилларида ҳар йили 9 майда нишонланадиган умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўз ҳаётини Ватан озодлиги учун қурбон қилган юртдошларимиз хотирасига кўрсатилаётган эҳтиром, бугунги дориломон кунлар, тинч-осойишта ҳаётимиз ва халқимиз фаровонлиги учун фахрланиш ҳамда миннатдорлик рамзига айланди. Негаки, Ўзбекистонда Иккинчи жаҳон уруши даҳшатлари ва синовларини бошидан кечирмаган бирорта ҳам оила йўқ. 
Айнан шу боис ушбу муҳим сана ҳар бир оила, ҳар бир маҳалла ва умуман, мамлакатимизда тантанали нишонланади. Жорий йилда бу сана Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан янада кенг байрам қилинади. Ушбу умумхалқ байрам – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон республикаси Президентининг  фармойиши қабул қилиниб, шу фармойиш асосида тайёргарлик ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Бу йилги тадбирлар «Жасорат, бурч, матонат» шиори остида ўтказилади. Тадбирни  амалга оширишда давлат органлари, жамоатчилик, ижтимоий ва тиббиёт муассасалари, маданият, санъат ва спорт намояндалари, ҳарбий хизматчилар ҳамкорликда иш олиб борадилар.
Ушбу шонли санани байрам қилишга тайёргарлик кўриш доирасида уруш ва меҳнат фронти фахрийлари кўрсатган матонат ҳамда жасорат аҳамиятини аҳолининг кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида тушунтириш бўйича кўплаб маънавий-маърифий, маданий тадбирлар амалга оширилади. 
Ўтган суронли йилларда бизнинг тинч-фаравон яшашимиз учун жангу-жадалларда жон фидо қилган, урушдан қайтмаганларни бугун ёд этишимиз, ҳозирда кексалик гаштини суриб, соғ-саломат яшаётган  уруш ва меҳнат фрони фахрийлари, кексаларимизни муносиб ҳаёт кечиришлари  доимий ғамхўрлик қилиш бизнинг ҳам бурчимиздир. Зероки, улар туфайли юртимиз тинч ва осойишта, ҳаётимиз эса фаровондир. 
Навоий вилоятида ҳам ана шу тадбирни ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб, иш олиб борилмоқда. Ўзини ўзи бошқариш органлари, "Нуроний" жамғармаси, "Камолот" ЁИҲ, жойлардаги хотин-қизлар қўмиталари ҳамда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар бир уруш ва меҳнат фронти фахрийлари, кексалар, ижтимоий муҳтож ёлғиз қариялар ҳолидан хабар олиниб, уларга тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера