Сартарошлик қизлар учун муносиб касб

апрел 10, 2015   - 0 +
Маиший хизмат соҳасида ишловчининг вазифаси нафақат юқори ва сифатли хизмат  кўрсатиш балки мижоз этикасига ҳам қатъий риоя қилиш талаб этилади. Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида 2012 йилдан буён фаолият юритиб келаётган сартарошлик тўгараги кўплаб қизларнинг севимли масканига сайланган. Тўгарак иштирокчиларига ёш бўлишига қарамай Сарвиноз Комилова сартарошлик сирларини ўргатиб келмоқда. Бу ерда ҳар 3 ой давомида сартарошлик бўйича билим олган юзлаб қизлар ўз иқтидорларини танловлар орқали намойиш этадилар. Шу кунгача сартарошлик касби сирларини ўрганган қизларнинг кўпчилиги шу соҳада ўз шахсий бизнесларини очиб фаолият юритишмоқда. Бу ерда нафақат сартарошлик сирлари, балки, соч парвариши, косметик воситалар, улардан фойдаланиш, касб маҳорати, муомала маданияти ҳақида ҳам батафсил билим берилади. Сартарош бўлиш нафақат билим балки касбий маҳоратни  ҳам талаб қилади, бу соҳани танлаганлар ўзига нисбатан талабчан, янгиликларга қизиқувчан, изланувчан ва ижодкор бўлишлари лозим, чунки улар яратган ҳар бир соч турмаги санъат даражасида асар сифатида танловларда баҳоланади. Танловда ғолиб чиққан ёшлар диплом ва фахрий ёрликлар билан тақдирланиш билан бир қаторда "Камолот” ЁИҲ томонидан ташкил этилган лойиҳаларда иштирок этиб, ўз ғояларини ҳаётга тадбиқ этиш имкониятига эга бўладилар. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера