Навоийда "Камолот шахмат тахтаси" финал босқичи якунланди

апрел 10, 2015   - 0 +

Ақл гимнастикаси ҳисобланган шахмат қадимдан ўзига хос спорт  турларидан бири ҳисобланади. Оқ ва қора доналарни моҳирона суриб ғалаба қилиш мақсадида республикамизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган 140 нафар шахмат ишқибозлари ўртасида "Камолот шахмат тахтаси” республика турнирининг финал босқичида иштирок этмоқдалар. Тадбирга Навоий шаҳридаги 5-олимпия заҳираларига ихтисослашган болалар ва ўсмирлар спорт мактабида старт берилди. Етти тур доирасида ўтаётган мусобоқаларнинг финал босқичи ҳар бир  ёш тоифасида жуда қизғин руҳда ўтди. Ўтказилган мусобоқаларни кузатар экансиз, ҳар бир иштирокчи ушбу ҳал қилувчи тадбирга алоҳида тайёргарлик кўрганини сезиш мумкин. Ана шундай тадбирларни ўтказишдан мақсад ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этишлари, уларни спортга кўпроқ жалб этиш, шахмат тўгараклари, шахмат мактаблари ташкил этиб, мусобоқаларда иштирок этишларини таъминлашга қаратилгандир.  Ўзининг билим ва тажрибаларини ўртоқлашиш учун тадбирда моҳир шахматчилар, Ўзбекистон ифтихори, Фахри унвони, "Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳибаси Нафиса Мўминова, бир неча марта жаҳон чемпиони, Зулфия мукофоти совриндори Мохинур Қаҳрамонова иштирокида маҳорат дарслари ўтказдилар.Турнир якунига кўра, умумжамоа ҳисобида Навоий вилояти вакиллари биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Сирдарё ва Жиззах вилояти шахматчилари қўлга киритди. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера