Навоийда Семинар - Кенгаш

апрел 11, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББнинг ташаббуси билан жорий йилнинг 6-8 апрель кунлари Навоий вилоятида бўлиб ўтган семинар - кенгаш қатор долзарб масалаларни қамраб олди. Республика миқёсида ўтказилган бу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаларининг меъёрий-техник экспертиза йўналишда йўналишида фаолият юритаётган ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси "Давархитекқурилиш” қўмитаси шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертиза бошқармаси йўналишида фаолият юритаётган етакчи ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Семинар-йиғилишда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЁХББ бошлиғининг ўринбосари, подполковник А.Султонов иштирок этди.
Уч кун давом этган семинар ишида иштирокчилар Навоий шаҳрида қад ростлаётган 2 минг ўринли Навоий давлат кончилик институти биносида бўлиб, бу ерда олиб борилаётган қурилиш-бунёдкорлик ишлари билан танишиб, республикада ҳаракатда бўлган норматив ҳужжатлар талаблари асосида лойиҳага киритилган ёнғинга қарши тадбирларни ушбу қурилиш объектида бажарилишини ўрганишди.
Тадбир иштирокчилари Кармана туманида жойлашган "Навоий эркин индустриал иқтисодий зона” ҳудудида янги қурилган "Автомобилларга генератор ва компрессорлар ишлаб чиқариш корхонаси”, "Автомобиллар компонентларини ишлаб чиқариш корхонаси”, "Автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари учун қурилмалар ишлаб чиқариш” ҳамда янги қурилаётган "Юқори кучланишли кабель ишлаб чиқариш” корхоналарининг лойиҳа ҳужжатларига киритилган ёнғинга қарши тадбирларни қурилиш жараёнида бажарилиши билан яқиндан танишдилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера