“Микрокредитбанк” билан яқин ҳамкорликда

апрел 11, 2015   - 0 +

 

 

"Микрокредитбанк” билан яқин ҳамкорликда

Якунланган йилда "Микрокредитбанк” Навоий филиали томонидан кичик бизнес субъектларига барча молиялаш манбалари ҳисобидан 48 миллиард 960,3 миллион сўм кредитлар ажратилиб, 2747 та янги иш ўринлари вужудга келтирилди. Жумладан, микромолиявий хизматлар кўрсатиш соҳасига 23382 миллион сўм микрокредит маблағлари ажратилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 ва 28 январдаги "Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда "Ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ижросига жиддий эътибор қаратилди. Шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини кенгайтириш мақсадида тегишли равишда 4 миллиард 800,2 миллион ҳамда 5 миллиард 41,7 миллион сўм кредит маблағлари йўналтирилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш, микрокредитлар ажратиш йўли билан тадбиркорликка жалб этиш мақсадида 496 нафар коллеж битирувчисига 2393 миллион сўм имтиёзли кредит маблағлари берилди. 

Филиал томонидан кичик бизнес субъектларига бошланғич сармояни шакллантириш, аёл тадбиркорларга кредитлар ажратиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган кредит маблағлари ҳам бир йил олдингига нисбатан сезиларли даражада кўпайди. Жумладан, бошланғич сармояни шакллантириш учун 2013 йилдагидан 713,7 миллион сўм ортиқ, яъни 4 миллиард 43 миллион сўм кредитлар берилди. Аёл тадбиркорларга ажратилган банк кўмаги бир йил олдингига қараганда қарийб 256,9 миллион сўм зиёдни ёки 5 миллиард 308 миллион сўмни ташкил этди. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига ажратилган кредитлар эса 2013 йилдагидан 1 миллиард 859,9 миллион сўмга кўпайди ва 6 миллиард 911 миллион сўмга тўғри келди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера