"Табиат ва ҳаёт" газетаси тадбир ўтказди

апрел 11, 2015   - 0 +
Бугунги атроф мусаффолигини таъминлаш – соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг асосларидан бири бўлиб қолмоқда. Ана шу ғояларни, тиббий ва экологик маданиятни ёшларимиз онгига сингдириб бориш барчамизнинг вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан  қўллаб-қувватланган "Табиат ва ҳаёт” газетаси таҳририятининг " Соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш- мустаҳкам соғлик кафолати” лойиҳаси доирасида       вилоят Аҳоли репродуктив саломатлик      ҳудудий маркази  ҳамда Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий минтақавий  филиали   билан  ҳамкорликда Навбаҳор Агроиқтисодиёт касб-ҳунар  коллежида семинар ўтказди.  Унда мавзу юзасидан вилоят Аҳоли репродуктив саломатлик маркази директори М.Нажимов ва Нодавлат нотижорат ташкилотлари олдида турган долзарб вазифалар тўғрисида Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Навоий минтақавий филиали   катта мутахассиси Х.Худойбердиевларнинг маърузалари тингланди. Тадбирда иштирок этган коллеж ўқитувчилари ва "Арабсарой" ҚФЙ ҳудудидаги маҳаллалар фаоллари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан мутахассислардан тегишли жавоблар олдилар. Тадбир сўнггида газета таҳририяти томонидан барча иштирокчиларга табиат, соғлом турмуш тарзи ва экологияга оид рисола ва буклетлар тарқатилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера