Навоийлик кексалар зиёратга чиқишди

апрел 12, 2015   - 0 +
Фахрийларимизни ҳурматини жойига қўйиш,  ҳар бир кекса кишининг кўнгилини кўтариш, шу билан бирга уларнинг ҳаётига мазмунлик бахш  этиш борасида олиб бораётган ишларимиз замирида катталарга ҳурмат қилишдек фазилатлар мужассам. "Нуроний” жамғармасининг Навоий шаҳар бўлими томонидан  бир гуруҳ нуронийлар учун Самарқанд шаҳридаги муқаддас қадамжоларга га зиёрат уюштирилди. Зиёрат давомида улар Самарқанд шаҳридаги қадимий тарихий обидалар ҳамда  қадамжоларда бўлишлари режалаштирлган. Халқимизнинг қадимий ва шонли тарихини узвий давом эттириш, ушбу тарихнинг ўчмас саҳифаларини аждодларимизнинг  бую меросини, қатъият ва урф одатларини  ёшлар онгига сингдириш,  ҳаётимиз фаравонлигини таъминлашга ўз ҳиссасини қўшган кексаларимизга ҳар қанча ҳурмат, эътиром, эъзоз кўрсатиш барчамиз учун ҳам қарз ҳам фарз ҳисобланади. Зиёрат сафарига отланган кексаларимиз кўрсатилган ғамхўрлик учун ўз миннатдорчиликларини билдириб, зиёрат давомида юртимиз фаравонлиги, тараққиёти, тинчлиги учун дуо қилишларини, бундан кейин ўзларининг ибратлари, маслаҳатлари билан юрт равнақи йўлида хизмат қилишга доим тайёр эканликларини айтдилар. Хонадонларимиз кўрки бўлган пиру-бадавлат кексаларимизга ҳар томонлама ғамхўрлик кўрсатиш борасида кейинги пайтда муайян ишлар олиб борилмоқда. Айниқса уларни ижтимоий ҳимоялаш, бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, сиҳатгоҳларда даволанишларини ташкил этиш ана шулар жумласидандир.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера