Навоийда маслаҳатчилар кўрик танловига тайёргарлик бошланди

апрел 12, 2015   - 0 +
Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида "Фуқаролар йиғинининг энг намунали диний маърифат ва маънавий- ахлоқий тарбия масалалари маслаҳатчиси” кўрик танловини ўтказишга тайёргарлик кўриш анъанавий тус олган. Кейинги вақтда маҳалланинг ролини, нуфузини ошириш ўзини-ўзи бошқариш органларида фаолият юритаётган маҳалла маслаҳатчиларидан ўз устида ишлаши, ҳаётий билимларга кенгроқ эга бўлишни талаб этилади.
Навоий вилоят "Маҳалла” ҳайрия жамғармаси томонидан ана шу танловга тайёргарлик кўриш, диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия маслаҳатчиларини билимини ошириш мақсадида семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда Навоий шаҳри, Қизилтепа, Нурота, Кармана ва Хатирчи туманларининг фуқ йиғ  диний маърифат ва маънавий ахлоқий тарбия масалалари маслаҳатчилари иштирок этдилар. Унда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда маҳалла институтига қаратилган эътибор, маслаҳатчиларнинг роли ҳақида, зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришдаги фаолияти нималардан иборат эканлиги ҳақида тўхталиб ўтдилар.
Семинар намунали беллашув билан давом этди.  Ушбу семинарни ташкил этишдан мақсад жойларда маслаҳатчиларнинг  жойларда ишини самарали ташкил этиш, уларнинг дунёвий ва диний жиҳатдан саводхонлигини ошириш, жаҳон миқёсида бўлаётган янгиликлардан хабардор қилиш ва билимларини янгилашга қаратилгандир.
Сўзга чиққан маслаҳатчилар бугунги кунда маҳаллада оилалардаги маънавий муҳитни соғломлаштириш, турли нохуш вазиятлар, эрта никоҳларнинг олдини олиш, хотин-қизлар бандлиги борасида олиб борилган ишлари юзасидан, ёшларни мустақил оилага тайёрлаш, маънавий-маърифий ишларни самарали ташкил этиш, ёшларда мавкуравий имунитетни шакллантириш  ва бу борада ўзлари ишлаётган ҳудудларда қандай ишларни олиб бораётганликлари ҳақида фикр, мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир сўнггида тадбирнинг фаол иштирокчилари вилоят "Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан тақдирландилар.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера