"Юксак маънавиятли авлод" фестивалига тайёргарлик кўрамиз!

апрел 13, 2015   - 0 +
Республика Маънавият ва маърифат Кенгаши Республика Маънавият тарғибот маркази Ватанимиз Мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш халқимиз, айниқса ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат, шукроналик туйғуларини чуқур сингдириш мақсадида "Юксак маънавиятли авлод” фестивалини ўтказади.
Фестивалнинг асосий мақсади ёшларнинг дунёқараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассислари бўлиб етишишлари учун кўмаклашишга қаратилган.
   - аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор, ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган маърифий тадбирлар ўтказиш;
-  тарихй хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тағибот ишларини миллий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш;  
    Ғестивалга 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган ёшлар жалб этилади.
 
Фестивалнинг дастлабки саралаш босқичлари апрель ойида республикамизнинг барча Олий ўқув юртларида, ўрта махсус касб ҳунар таълим муассасаларида ва умумтаълим мактабларида ўтказилади.
-  май ойининг биринчи ўн кунлигида фестивалнинг вилоят босқичлари ташкил этилади.
- вилоят босқичида ғолиб бўлган ёшлар республика босқичига йўлланма оладилар;
"Юксак маънавиятли авлод” фестивалини республика босқичи май ойининг охирги ўн кунлигида ўтказилади.
 
Фестивал ғолиблари қуйидаги йўналишлар бўйича тақдирланадилар:

–   "Бадиий ижод” номинацияси (назм, наср, публицистика)
–   "Президент асарлари билимдони” номинацияси  
–   "Энг янги тарих билимдони” номинацияси
– "Энг иқтидорли ҳунарманд” номинацияси (ёғоч ўймакорлиги, миллий кашта, заргарлик, чилангарлик, лак минатюраси, ганчкорлик, кулолчилик, миллий ўйинчоқлар ясаш ва ҳоказолар)
–   "Ўз асрида миллийликни акс эттирган рассом” номинацияси
–   "Ватан куйчиси” номинацияси (анъанавий ижро ва эстрада йўналиши
–   "Юксак маънавиятли авлод” номинацияси (замонавий илм-фан йўналишидаги янгилик)
 Фестивалда иштирок этиш учун аризалар Республика Маънавият тарғибот бўлимининг барча туман, шаҳар ва минтақавий-ҳудудий бўлимларида қабул қилинади.
Иштирокчи анкетаси
Маълумот учун телефонлар: Республика ташкилий қўмитаси (8 371) 233-04-11
Навоий вилояти бўйича мурожаат учун телефон: (8-436) 223-96-26

 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера