"Қизилқум" — "Пахтакор" — 1:0

апрел 14, 2015   - 0 +

Ёшлар лигасининг 4-туридан жой олган мазкур учрашув ниҳоятда кескин ва шидатли кечди. Мезбонлар ўйинни кўтаринки руҳда бошлашди.

19-дақиқада "Қизилқум" ёшлари рақиб жарима майдончаси ташқарисидан жарима тўпини ўйинга киритишди. Фарҳод Ашуровнинг чап оёқда йўллаган кучли зарбаси Никита Рибкин қўриқлаётган дарвозанинг юқори бурчагидан жой олди — 1:0.

Шундан сўнг, мезбонлар кетма-кет 3-4 маротаба хавфли ҳужумлар ташкил этишди. Айниқса, Севдиёр Ҳамроқуловнинг фаоллиги мухлислар меҳрини қозонди. Ўз навбатида Никита Рибкиннинг маҳорат кўрсатгани эвазига "Пахтакор" дарвозаси дахлсизлиги сақланиб қолди.

Танаффусдан кейин ёш пахтакорчилар кўплаб голга тортадиган вазиятлар содир этган бўлса-да, ҳал қилувчи лаҳзаларда мезбонлар посбони Дилшод Ҳамроев ўзини кўрсатди.

Ўйиннинг охирги дақиқаларида мезбонлар вакили Бобур Маъмиров юз фоизлик голга тортадиган вазиятни кўкка совурди.

 

Шундай қилиб, "Қизилқум" ёшлари ўз майдонида навбатдаги муҳим уч очкони қўлга киритди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера