Шеърият бекатида Навоийликлар ижодидан

апрел 14, 2015   - 0 +
Вафо Файзуллоҳ
Турналарни кўрдим, кўрдим баҳорни,
Ташрифингни қандай айлайин баён?
Гўё Ҳақ йўқлаган каби беморни,
Боқий ёшлигига қайтмоқда замон.
Гуллар, чечаклардан жон иси келди,
Олтин адирларга йўл солди кўнгил.
Абри найсонларнинг юриши бўлди,
Мажнун шоирларнинг малаги булбул.
Дардга лим-лим дунё бахтга ҳам тўлди,
Беҳишт боғларида кезар капалак.
Замин ифоридан мастона кулди
Аршнинг курсисини кўтарган малак.
Мен ҳам бандаман, ҳур ният қилдим:
Залолатга ботма, баҳор олами.
Ҳалокатдан қутул мардона, бедил,
Ишқла мунаққаш эт дашту далани!
 Ҳалима Аҳмедова
Бугун эса…
               Қўнғироқ қиламан
                                           олис самога,
Юлдузлар энтикиб жилмайган маҳал.
Соғинчни хиргойи қилган жон билан
Кимнидир қўмсайман, бўламан маҳтал.
Ҳаёт китобини варақлайди шеър
Ва тонг қадамини кўчирар дилга.
Кўкнинг нафасида, ой туйғусида –
Юрагим айланар ичиккан гулга.
Афсоналар қайтар хаёл юртидан,
Фасллар қаъридан сизилар вола.
Ҳар баҳор Зулфия опага ўхшаб,
Жуда ҳам чиройли кулади лола.
Соғинчнинг кафтига тўкилар кўнглим,
Ўрикнинг қирмизи гуллари мисол.
Боғлар димоғига ҳидлатиб кетар,
Шоиранинг хушбўй ёдини шамол.
Сезаман, шу чоғда олти томондан
Меҳрми, сеҳрми, недир елаяпти.
Хархаша қилади инжиқ юрагим:
Зулфия опани кўргим келаяпти…
Илоҳий бир овоз келар самодан:
– Ватанга боқ, – дейди, – соғинсанг уни.
Ва қуёшга кўрсат томоша қилсин,
Юрак деворингни ҳар куни.
Зулфия жилмайиб боқар самодан,
Мен ўзбекман деган ҳар битта жонга.
Меҳру оқибати, кўрки билан ҳам
У жуда ўхшарди Ўзбекистонга.
 
Ҳусан Абдуназаров

Умр нима?
- Армонларга йўғрилган йиллар,
Қисмат нима?
- Бир-биридан айрилган йўллар.
Севги нима?
- Кўксимдаги чалажон илинж,
Кўз ёш нима?
- Юрагимга тўкилган севинч.
Висол нима?
- Мен кутганим, сабрдир, сабр...
Ҳижрон нима?
- Ёлғизликдир, қабрдир, қабр...
Дийдор нима?
- Кўзимдаги шашқатор ёшим,
Юрак нима?
- Кўксимдаги ёниқ қуёшим.
Соғинч нима?
- Севганингни юзин кўрмоқлик.
Меҳр нима?
- Чин юракдан бир ҳол сўрмоқлик. 

Азиза Файзуллаева

Севги саҳнасида бизлар бир актёр,
Дардли драмани ўйнаймиз моҳир.
Митти юрак билан қўйиб пойдевор,
Мен Зуҳра бўламан, Сиз эса Тоҳир.
Севги саҳнасида бизлар бир актёр,
Йиғлаймиз, куламиз, гоҳи аламдан.
Дафтар ҳам, кўнгил ҳам бўлиб санъаткор,
Янги воқеалар ёғар қаламдан.



 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера