“Лойиҳамиз ёшларга, тадбиркорлар ва ҳар бир коллеж битирувчисига”

апрел 14, 2015   - 0 +
ЎзЛиДеП Навоий вилоят ижроия қўмитаси томонидан ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни тадбиркорлик ва ишбилармонликка жалб этиш ва шу орқали иш билан банд этиш мақсадида қатор лойиҳалар амалга оширилиб келинмоқда. Ана шундай лойиҳалардан бири "Лойиҳамиз ёшларга, тадбиркорлар ва ҳар бир коллеж битирувчисига” мавзусида Нурота туманида ўтказилди.
Мамлакатимизда кичик бизнес соҳасини ривожлантиришга қаратилган жуда кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди ва  бу ўз навбатида тадбиркорлик субъектларини ривожлантиришга енгилликлар яратиш имконини берди.
Нурота туман ёшлари билан бўлиб ўтган тадбирда дастлаб ана шу имкониятлар  ҳақида сўз юритилди. Айниқса, касб-ҳунар коллежларини битирувчилари учун берилаётган имтиёзлар алоҳида эътироф этилди ва шу юзасидан тавсиялар берилди.
Маълумки, Нурота тумани аҳолиси азалдан ҳунармандчилик билан шуғулланиб келади. Тадбир давомида ана шу анъанани  янада сайқаллаштириш ҳамда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича бизнес режалар тузиш ва уни амалга тадбиқ этиш халқ фаравонлиги йўлида хизмат қилиши тушунтирилди. Солиқ, молия муассасалари томонидан  бериладиган имтиёзлар ҳақида маълумот берилди. Аграр соҳани ривожлантириш, паррандачилик, чорвачиликни ташкил этиш юзасидан туман ҳудудидаги мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланиш ва бу борадаги меъёрий ҳужжатларнинг аҳамияти борасида сўз юртитилди.
ЎзЛиЛеП ижроия қўмитаси томонидан анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган "Келажак фермери”, "Диплом билан бизнесга”, ”Ишбилармон талаба” каби лойиҳалари мақсади ва ўз ўрнида туман ёшлари ҳам ана шу лойиҳаларда иштирок этишлари тушунтирилди.
Маълумки, ана шу лойиҳалар асосида 2014 йилда тижорат банклари томонидан республикамиз бўйича 7 млрд.сўмлик имтиёзликредитлар ажратилди.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера