Навоийда "Соҳибқирон ворисларимиз" фестивали ўтказилди

апрел 14, 2015   - 0 +
Ўзбекистон Миллий Тикланиш Демократик партияси ва Навоий шаҳридаги 12-умумий ўрта таълим мактаби ҳамкорлигида "Соҳибқирон ворисларимиз” болалар ижодиёт фестивали ўтказилди. Анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган ушбу тадбирнинг аҳамиятли томони шундаки, бу тадбирдан нафақат ўқувчилар, ҳаттоки ўқитувчилар ҳам четда қолмайди. Бундай анъанавий тадбирни ўтказишдан мақсад, фестивалда мактабда таълим олаётган 1.5 мингдан  ортиқ ўқувчиларни қамраб олганидадир, ушбу тадбирда ота-оналар, мактабга яқин ҳудуддаги  маҳаллада яшовчилар ҳам қамраб олинди. Фестивалнинг аҳамиятли томони шундаки, тадбирда нафақат соҳибқиронга эҳтиром, балки ўзбек халқига хос бўлган миллий урф-одатлар, анъаналар, қадриятлар, миллий ҳаракатли ўйинларни ҳам акс эттирилди. Бундай тадбирларни ўтказилиши ўқувчиларни маънавий етук, руҳан соғлом ва комил инсон бўлиб етишишлари йўлида хизмат қилади.  Тадбир давомида ўқувчилар ўзбек ўғлонларига хос мардлик ва жасурликни ифода этувчи рақслари, Ватанни мадҳ этувчи қўшиқлари билан меҳмонларни қарши олишди. Тадбир иштирокчилари ўқувчилар томонидан тайёрланган ижодий ишлар, саҳна кўринишларини томоша қилишди. "Гуллар ва қушлар" бекатида ёш авлоднинг экологик маданияти, қанотли дўстларимизга ва табиат неъматларига бўлган меҳри ифодаланган бўлса, "Ҳаётдан завқланаман” бекатида уларнинг ҳаётга, ўқишга, ўзлари қизиққан касбга бўлган қизиқиши ифодаланди. Айниқса, "Кексалари эъзоздаги юртнинг эртаси бор” бекатида тўхтаганлар ёши улуғ отахон ва онахонларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромларнинг гувоҳи бўлдилар. Тенгсиз азму шижоат, маънавият ривожига ҳисса қўшган, буюк саркарда Амир Тимур бекатда тўхтаганлар мозийга қайтгандай бўлдилар.
Ўқувчилар томонидан миллий урф-одатлар, ўйинлар, таомлар, миллий ҳунармандчилик бекатларида халқимизга хос бағрикенглик, ўзбекона удумлар ва меҳмондўстлик ифодалаб берилганди. Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган гала-концерт намойиш этилди, айниқса майдонга отга миниб чиққан Амир Темур образининг  ифода этилиши тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Бундай тадбирларнинг ўтказилиши ёшларимизда она-Ватанга садоқат, миллий қадриятларимиз, урф-одатларимизга бўлган ҳурматни оширишга хизмат қилса, ажаб эмас.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера