НКМКда 24 та лойиҳани амалга ошириш учун 1.2 млрд сарфланади

апрел 15, 2015   - 0 +
Навоий кон-металлургия комбинати ўрта муддатли истиқболда ишлаб чиқаришни янгилаш ва модернизация қилиш бўйича 24та лойиҳага ўз маблағлари ҳисобидан 1,2 миллиард доллар йўналтирадиган бўлди.
2015-2019 йилардаги таркибий ўзгаришлар, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва дастурига мувофиқ  57 фоиз  капитал қўйилмалар янги қурилишлар учун сарфланади.
Дастур доирасида 2022 йилга қадар тўртта қазиб олинадиган кон ва олтита қазиб олиш участкаларини қуриш кўзда тутилган.
Review.uz хабарига кўра, сульфидли рудаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш бўйича Даугизтау конидаги қиймати 200 миллион қурилишда Ўзбекистон Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг 80 миллион доллар миқдоридаги маблағи иштирок этади.
Прогнозларга кўра, 2020 йилга бориб йилига 650 минг тонна сульфат кислота ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган қиймати 132,5 миллион долларлик завод қурилиши якунига етади, бу лойиҳада ҳам ЎзТТЖ 30 миллион долларлик кредит билан қатнашади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера