+998

Навоийлик “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2015” танлови ғолиби

Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 мартдан 4 апрелгача пойтахтимизда "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда ўқитувчилар  11 та умумтаълим фанларидан ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Улар : бошланғич таълим, француз тили, немис тили, физика, миллий истиқлол ғояси, кимё, математика, информатика, тарих, рус тили ва адабиёти, рус тили ( ўзбек ва бошқа тилларда ) фанларидир.  Иштирокчилар 4 та тур бўйича беллашдилар. Бу сиртқи турда ҳар бир иштирокчи ўзининг 15 минутли дарс бериш технологияси акс эттирилган видеодарсни тақдим этишди. 2-турда ўз фани бўйича белгиланган мавзу юзасидан дарсга тайёргарлик кўриш жараёни акс эттирилди. 3-тур "Таълим сифатини оширишда амалга оширмоқчи бўлган ишларим” дан иборат бўлса, 4-турда иштирокчилар намунавий дарсни намойиш этдилар.  Кўрик-танловнинг ғолиблари ўз иш жойларида вилоят педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг тингловчилари, фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб боришади. Уларнинг иш тажрибалари республика миқёсида оммалаштирилади. Ана шу танловда иштирок этган Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчиси  Норбўтаев Сардор Ҳамитович тарих йўналиши бўйича "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2015” кўрик танлови ғолиб бўлди.


Халқ таълими вазирлиги томонидан 30 мартдан 4 апрелгача пойтахтимизда "Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказилди. Кўрик-танловда ўқитувчилар  11 та умумтаълим фанларидан ўз маҳоратларини синовдан ўтказдилар. Улар : бошланғич таълим, француз тили, немис тили, физика, миллий истиқлол ғояси, кимё, математика, информатика, тарих, рус тили ва адабиёти, рус тили ( ўзбек ва бошқа тилларда ) фанларидир. 
Иштирокчилар 4 та тур бўйича беллашдилар. Бу сиртқи турда ҳар бир иштирокчи ўзининг 15 минутли дарс бериш технологияси акс эттирилган видеодарсни тақдим этишди. 2-турда ўз фани бўйича белгиланган мавзу юзасидан дарсга тайёргарлик кўриш жараёни акс эттирилди. 3-тур "Таълим сифатини оширишда амалга оширмоқчи бўлган ишларим” дан иборат бўлса, 4-турда иштирокчилар намунавий дарсни намойиш этдилар. 
Кўрик-танловнинг ғолиблари ўз иш жойларида вилоят педагогик кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг тингловчилари, фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб боришади. Уларнинг иш тажрибалари республика миқёсида оммалаштирилади.
Ана шу танловда иштирок этган Навоий шаҳридаги 11-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабининг ўқитувчиси  Норбўтаев Сардор Ҳамитович тарих йўналиши бўйича "Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2015” кўрик танлови ғолиб бўлди.

 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера