Тошкентда "Тасвирий ва амалий санъат фестивали" ўтади

апрел 15, 2015   - 0 +
Жорий йилнинг 21-25 апрель кунлари Ўзбекистон Бадиий Академияси қатор ташкилот ва ўқув муассасалари билан ҳамкорликда "Кексаларни эъзозлаш йили”га бағишланган анъанавий "Тасвирий ва амалий санъат фестивали”ни ўтказади. Унда таниқли рассомлар ва ҳунармандлар, қўли гул усталар, санъатшунос олимлар, ўқитувчилар, талаба ёшлар ва меҳмонлар иштирок этишади.
"Тасвирий ва амалий санъат фестивали” Марказий Кўргазмалар Зали, Тошкент Фотосуратлар уйи, Халқаро маданият карвон саройи, Камолиддин Беҳзод мемориал боғ-музейи, Ўзбекистон тасвирий санъат галереяси, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Ёш томошабинлар театрида шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва мамлакатимизнинг барча  вилоятларда  ўтказилади.
Фестиваль доирасида япониялик фоторассом Шота Нагасе ва латвиялик рассом Валдис Бушсларнинг шахсий кўргазмалари бўлиб ўтади.
Ташкил этилаётган Санъат фестивалининг асосий мақсади миллий санъатимизнинг ўтмишдан етиб келган бой мероси, бугунги салоҳияти ва энг асосийси, истиқлол йилларида етишиб келаётган ижодкорларни кенг жамоатчиликка яқиндан таништириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашдир.
Фестивал доирасида турли кўргазмалар, концертлар, таниқли ижодкорлар иштирокида маҳорат дарслари, миллий либослар намойиши, турли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.
5 кун давомида телемониторларда Ўзбекистон маданияти ва санъатига бағишланган фильмлар намойиш этилади. Фестивальнинг ҳар бир куни Ўзбекистон Бадиий Академияси тасарруфидаги муассасалар фаолияти ва вилоятлар санъатига бағишланади. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар рассомлари асарлари, халқ амалий санъати усталари кўргазмалари,  Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларининг кўргазмаси, Ўзбекистон Бадиий Академияси китоблари, каталоглари ва "Санъат” журналининг тақдимоти, "Ўзбекистон тасвирий санъати: мерос талқини ва ижодий изланишлар” мавзусидаги санъатшунослар давра суҳбати каби қатор қизиқарли маданий тадбирлар бўлиб ўтади. Шунингдек, ОАВ ва ёш журналистлар ўртасида "Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг энг яхши фотосурати” ва "Тасвирий ва амалий санъат фестивалининг энг яхши мақоласи” кўрик танловлари ҳам бўлиб ўтади.
Таниқли қалам усталари билан бирга фестиваль доирасида ўқувчи талабалар ҳамда ёш иқтидорли рассомларнинг ҳам ишлари намойиш этилади.
Беш кун давомида санъат муҳлислари жойнинг ўзида ижодий жараён билан танишиш имкониятига эга бўладилар. Асарлар Марказий Кўргазмалар Зали ва унинг атрофидаги кўча ва майдонларда намойиш этилади.
  Манзил:  Тошкент ш. Ш.Рашидов кўчаси, тел: 23240-18-39, 232-06-75, 233-95-86    

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера