Навоийда саломатлик ҳафталиги давом этмоқда

апрел 15, 2015   - 0 +
Айни кунларда барча жойларда бўлгани каби вилоятимизда ҳам "Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида саломатлик ҳафталиги  ўтказилмоқда. Бунда пойтахтдан ташриф буюрган малакали мутахассислар нуроний отахон ва онахонларимиз, аёлларимизни тиббий кўрикдан ўтказишмоқда. Республика  ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий амалий тиббиёт маркази мутахассислари  вилоят перинитал марказида бўлиб, 60 дан ортиқ хотин-қизларни текширувдан ўтказиб, аёлларда учрайдиган айрим касалликлар ва уларни олдини олиш юзасидан тегишли тавсияларни беришмоқда.  Малакали мутахассислардан тузилган гуруҳ томонидан вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидаги тиббиёт муассасаларида ҳам кекса отахон ва онахонлар, аёллар соғлигини текшириш бўйича тадбирлар давом этмоқда. Навоий шаҳридаги 4-оилавий поликлиникада ўтказилган тиббий кўрикда кекса отахон ва онахонлар тиббий кўрикдан ўтказилиб, улар асаб тизими, қулоқ, бурун, кўз, томоқ касалликлари бўйича шифокорлар маслаҳатини олишди. 

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера