Семинар-тренинг посбонлар учун ўтказилди

апрел 15, 2015   - 0 +
Истиқлол йилларида маҳалла институтининг нуфузи ошди, унинг ваколатлари кенгайтирилиб, маҳаллада яшовчиларнинг энг яқин кўмакчиси, жамоат тузилмасидан бирига айланди. Шу кунларда вилоятимиздаги маҳалла фуқаролар йиғинларида ишловчи ходимларнинг билимини, малакасини ошириш мақсадида ўқув-семинар, тренинглар ўтказилмоқда. Ана шундай семинар-тренинглардан бири Навоий шаҳар "Маҳалла” хайрия жамоат фонди шаҳар бўлими томонидан посбонларнинг  ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, маънавий- маърифий билимларини бойитиш  мақсадида ташкил этилди. Семинарда асосий эътибор "Маҳалла посбони жамоат тузилмаси тўғрисида”ги Низом талаблари ва унда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш масалаларига қаратилди. Семинар савол-жавоб тариқасида ўтказилиб, унда шаҳардаги маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари, посбонлари, ички ишлар ходимлари ва маҳалла маслаҳатчилари иштирок этдилар. Баҳс-муоназарага бой ўтган семинарда  ўзини ўзи бошқариш органларида аҳолини ижтимоий қўллаб – қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш, шунингдек фуқароларнинг ўзини – ўзи бошқариш органларининг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимидаги вазифаларни янада кучайтиришга  маърифий ишларни кенг амалга ошириш, миллий ва маънавий қадриятларни изчил тарғиб қилиш, улар фаолиятини такомиллаштириш орқали ижтимоий ва маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ва фуқаролар йиғинларида аҳоли орасида яхши қўшничилик ва ўзаро ҳурмат муносабатларини шакллантиришда фаолиятларини янада кучайтириб боришлари ҳақида сўз юритилди.  

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера