14 та лойиҳа учун 2.1 млрд.АҚШ доллари сарфланади

апрел 16, 2015   - 0 +
Ўзбекистон кимё саноати  яқин ўртада 2.1 млрд. АҚШ долларидан ортиқ миқдорида 14 та инвестицион лойиҳаларни амалга оширади. Ана шу маблағнинг 92 фоизи соҳада янги объектлари қурилишига сарфланиши ҳақида review.uz сайти хабар қилади.
2015-2019 йилларда структур ўзгаришлар, модернизация ва диферсификацияни таъминлаш чора-тадбирлари дастурида белгиланган асосий вазифалар кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва экспортини диверсификация қилиш ва янги технологиялар жорий қилишга қаратилгандир. Кимё соҳасига йўналтирилаётган инвестицияларнинг ярми "Навоийазот” акциядорлик жамиятида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга учун сарфланади. Бу ерда 2019 йилгача давом этадиган янги ишлаб чиқариш объектини қуриш учун 1 млрд АҚШ доллари ажратилади. Лойиҳанинг 121.9 млн АҚШ долларлик қисми компаниянинг ўз ҳисобидан қопланса, қолган  320 млн АҚШ доллари эса Ўзбекистон қайта тикланиш ва ривожлантириш жамғармаси томонидан, 600 млн АҚШ доллар Япония халқаро ҳамкорлик банки ва бошқа халқаро молия институтлари томонидан ажратилади. Янги заводнинг қуввати йилига  660 минг тонна аммиак ва 577.5 минг тонна карбамид ишлаб чиқаришга мўлжалланмоқда. Таҳлилларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда карбамид ишлаб чиқариш 1.9 бараварга  кўпаяди ёки бу 570,1 минг тоннага етади.

 

Мақолани ижтимоий тармоқларда тавсия ёки нашр қилиш учун
Ҳурматли меҳмон, Сиз веб-сайтга рўйхатдан ўтмаган фойдаланувчи сифатида кирганингиз учун Биз Сизга
рўйхатдан ўтишингизни ёки илгари рўйхатдан ўтган логинингиз орқали киришингизни тавсия қилардик.
 

Шарҳ қўшиш шакли

Сизнинг электрон манзилингиз очиқ ошкор этилмайди. Мажбурий тўлдириш керак бўлган қаторлар * билан белгиланган.

Полужирный Наклонный текст Подчеркнутый текст Зачеркнутый текст | Выравнивание по левому краю По центру Выравнивание по правому краю | Смайликларни қўйиш Картинка Выбор цвета | Скрытый текст Вставка цитаты Преобразовать выбранный текст из транслитерации в кириллицу Вставка спойлера